1102 ишонч телефонига ишонч борми?



 
  Расм манбаси : Darakchi.uz

Андижонда фуқаронинг ИИБ ходимлари томонидан қийноққа солиниши оқибатида вафот этганидан бир неча кун ўтиб, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов фуқароларга вазирликнинг махсус ишонч телефони ҳақида эслатди.

“Агар Сиз ички ишлар органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақида маълумотга эга ёхуд ўзингиз улардан жабр кўрган бўлсангиз, бу ҳақда зудлик билан Ички ишлар вазирлигининг 1102 ишонч телефони рақамига қўнғироқ қилинг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади”, дейилади матбуот котибининг хабарномасида.

Эслатиб ўтамиз, 1102 қисқа рақами янги эмас — ушбу ишонч телефони 2017 йил 1 майдан бошлаб синов тариқасида ишга туширилган эди. ИИВдаги тузилмавий ва бошқа ўзгаришлар доирасида, шунингдек, ходимларнинг иш-фаолиятига доир арз-шикоятларни қабул қилиш мақсадида ташкил қилингани боис бу тўғрида ўша пайтдаги вазир Абдусалом Азизов халқаро пресс-клуб сессиясида шахсан эълон қилган.

Ижтимоий тармоқлардаги муносабатга қараганда, бугунги кунда ИИВнинг мазкур ишонч телефонига ишонч деярли қолмаган. Фойдаланувчиларнинг аксарияти, ушбу рақам бошқа кўп давлат идораларининг аҳоли билан алоқа механизмлари сингари бошида бирмунча самарали ишлаб, ҳозирда номига сақланиб қолганини, терс алоқа ва тезкор муносабат воситаси сифатида аҳамиятини йўқотганлигини айтишмоқда.

Чунончи, Фахриддин Мустонов исмли фойдаланувчи шундай ёзади:

“Бу рақам яхши ишламайди, шахсан ўзим мурожаат килганман. Мурожаатни кўриш муддати 15-30 кунга чўзилиб кетади. Ҳолбуки ИИБ биносига киришдан бошланади ҳуқуқлар бузилиши. Агар шу ҳолатдан норози бўлиб шикоят қилсангиз, шикоятингизга юқоридаги муддатда жавоб оласиз. Мантиқан ўйлаб кўрилса, жавоб келгунча ИИБ биноси олдида кутиб туриш керакми?..”

Мурат Ташпулатов исмли фойдаланувчи эса 2017 йилда ушбу телефон рақами орқали мурожаат қилганида муаммони бир соат ичида ҳал қилишганини, лекин кейинчалик, яна ишонч телефони орқали шикоят қилганида унинг фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмаганини ёзган.

2020-06-18 05:12:44  |  5882 |   0  | 

20 изоҳлар

Ноябрь 23, 2024  17:31

1.Акмал

Гульнара обманул вернуть нет деньги почему

Август 20, 2024  11:42

2.Дилноза

1102 алдохчи 40 минут кутириб телефон босиб койишди инсофсизла

Июль 27, 2024  10:14

3.Лобар Рамазанова

Халкни ахмок килиб чарчамадизларми ишонч ракамига ишониб телефон колишади ахир сизга не умид билан 1102 расмиятчилик учунми факат качан ишлайсизлар

Феврал 04, 2024  01:18

4.Жамшид

Ишонч йок 5 кун булди тел килганимга

Сентябрь 07, 2023  16:47

5.Глори

Не играй на деньги, которые тебе необходимы для жизни или которые ты не можешь позволить себе потерять. Установи пределы своих ставок и не превышай их. Никогда не занимай деньги для игры в казино. Почитай статью про шансы на выигрыш в онлайн казино https://www.comp-web-pro.ru/sekrety-vyigrysha-v-onlajn-kazino.html Также, будь осторожен при выборе интернет казино. Играй только на проверенных и надежных сайтах, которые имеют лицензию и регулярно проходят проверки независимых аудиторов. И помни, что игра в казино должна быть для тебя приятным времяпровождением, а не способом решения финансовых проблем. Если ты чувствуешь, что у тебя возникают проблемы с игрой, не стесняйся обратиться за помощью к специалистам.

Сентябрь 07, 2023  16:45

6.Глори

Сізге өмір сүруге қажетті немесе жоғалтуға мүмкіндігіңіз жоқ ақшамен ойнамаңыз. Ұтыс тігулеріңізге шектеулер қойыңыз және олардан асып кетпеңіз. Казинода ойнау үшін ешқашан қарызға ақша алмаңыз. Онлайн казиноларда ұту мүмкіндігі туралы мақаланы оқыңыз https://www.comp-web-pro.ru/sekrety-vyigrysha-v-onlajn-kazino.html Сондай-ақ, онлайн казино таңдау кезінде абай болыңыз. Тек лицензиясы бар және тәуелсіз аудиторлар үнемі тексеретін тексерілген және сенімді сайттарда ғана ойнаңыз. Есіңізде болсын, казинода ойнау қаржылық мәселелерді шешудің жолы емес, сіз үшін жағымды уақыт болуы керек. Егер сіз ойында қиындықтар туындап жатқанын сезсеңіз, мамандардан көмек сұраудан тартынбаңыз.

Июнь 06, 2023  04:28

7.Мадина

Ички ишлар ходми менга нисбатан нокуний харакат килди

Май 29, 2023  23:33

8.Safarai

Assalomu alaykum xurmatli 1102 ishlaysilarmi yoqmi oliyotgamn oyliklaring qanot qilmayatgan bosa ishlamanglar biz silardi u joyga majburlap qoyganimiz yoq men 5 soatdan beri tusholmayapman ochrat ochrat 1 ga kelganda 20 minut kutip vaqit tuga qoldi yana vaqt tugap qodi kim bulardi ustidan qariydi odamdi axmoq qiliyapsilarmi yo ishonch tel dep



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация