Хусусий агентликларнинг фуқароларни чет элга ишга жойлаштириш билан шуғулланишига рухсат берилди
Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги Қонун маъқулланди.
Шу пайтгача Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фуқароларни чет элда ишга жойлаштириш бўйича фаолият билан шуғулланиб келаётганди. Сенатда маъқулланган қонунга кўра, агентлик билан бир қаторда хусусий бандлик агентликлари ҳам шу турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин.
Хусусий бандлик агентликлари иш қидираётган шахсларга иш танлаш ва ишга жойлашиш бўйича, иш берувчиларга кадрлар танлаш бўйича, шунингдек ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматларини кўрсатади. Бунда чет элда иш билан таъминлаш бўйича фаолият Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширилади.
Хусусий бандлик агентликлари хорижда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш учун эллик минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида захира қилиб қўяди. Мазкур маблағлар лицензия тугатилган ёки бекор қилинган тақдирда қайтариб берилади.
Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач юридик кучга эга бўлади.
96 изоҳлар
1.Ешчанов Аминбой
Англяга ишга бормакчиман
2.Ойбек
Европани кайси давлатига булса хам ишга бормокчиман
3.Рустам
Туркиягв курилиш ишига бормокчиман
4.Айша
Германия га Инга бормокчиман
5.Бахтиёр
Германияга ишга бормокчиман
6.Зафар
Мен Буюк Британияга мавсумий ишга кетмокчи ман
7.Илгорбек
Хунарим нонвойман иш болса каси Шахар болсахам бораман рус тилини биламан 40%50%
8.Бахтиёр
Стройкага ишга бормокчидим стажим 10 хил 991599882
Изоҳ қолдириш