Алим Эрназаров: Адвокатура ва юридик хизмат профессионаллари бир даврада йиғилганидан мамнунман
Бугун “Tashkent Law Spring” халқаро юридик баҳори форуми доирасида “Юридик хизматлар” йўналишида муҳокамалар бошланди. Ушбу йўналишда тадбирларни Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси юритмоқда.
Сессияларни Ўзбекистон Адвокатлар палатаси раиси Алим Эрназаров кириш сўзи билан очиб, ўз нутқида Россия, Беларусь, Туркия, Хитой, Қўшма Штатлар ва Европадан ташриф буюрган ҳамкасбларига миннатдорлик билдирди.
– Форум шундай майдонки, у ҳамкасбларга юзма-юз мулоқот қилиб, ўз ютуқлари ва камчиликлари, назарий режалари, қарашларини муҳокама қилиш, тажрибаларни ўртоқлашиш имконини беради. Ва бундай йирик анжуманга ташриф буюрганингиз учун ҳаммаларингизга раҳмат айтмоқчиман.
Бугунги кунимиз жуда қизғин ўтади. Бугун бу даврада профессионал адвокатлар билан бирга, юридик хизмат бўйича машҳур мутахассислар ҳам жам бўлгани биз учун айни муддаодир.
Палата раисининг қисқа нутқидан сўнг модератор Жамшид Турдалиев (ёрдамчи модератор — й.ф.д., “Адвокатлар” адвокатлик фирмаси адвокати Гулчеҳра Маткаримова) қисқача кун тартибини эълон қилгач, маъруза учун биринчи сўзни Россия Федерацияси Адвокатлар палатаси президенти Юрий Пилипенкога берди.
1 изоҳлар
1.Нуриддинов ойбек
Жинойи иш
Изоҳ қолдириш