Сунъий уруғлантириш йўли билан фарзанд кўришга рухсат берувчи қонун қабул қилинди



 
  Расм манбаси : MamaMoldova

Бу каби амалиётлардан фақат расмий никоҳда яшаётган эр-хотинлар фойдалана олади

28 февраль куни ўз ишини бошлаган Сенатнинг ялпи мажлис йиғилишида «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида»ги қонун маъқулланди.

Қонун билан Ўзбекистонда расмий никоҳдаги эр-хотинларга ёрдамчи репродуктив технологияларни қўллашга рухсат берилмоқда. Хусусан:

экстракорпорал уруғлантириш (эркак ва аёл жинсий ҳужайраларини аёл организмидан ташқаридан сунъий бирлаштириш, эмбрионни ривожлантириш ва ушбу бирлашма натижасини кейинчалик она бачадонига кўчириш);

сунъий инсеминация — эркак жинсий ҳужайрасини аёл бачадонига киритиш;

сперматозоидларни интрацитоплазматик инъекция қилиш — эркак жинсий ҳужайрасини аёл жинсий ҳужайрасига киритиш, эмбрионни ривожлантириб, сўнг уни аёл бачадонига киритиш (ИКСИ)

преимплантацион генетик диагностика — инсон эмбрионини аёл бачадонига киритишга қадар генетик касалликлар диагностикаси (фақат наслий касалликлар учун ўтказилади).

Ёрдамчи репродуктив технологияларни қўллаш ҳамда иштирокчилар тўғрисидаги маълумотлар шифокор сири ҳисобланади.

Суррогат оналик, эмбрионлар донорлиги каби алоҳида замонавий ёрдамчи репродуктив технология турлари муҳокамалар чоғида қонун лойиҳасидан чиқариб ташланди.

Эслатиб ўтамиз, қонун лойиҳаси президент томонидан имзоланиб, расман эълон қилинганидан сўнг ҳуқуқий кучга эга бўлади.

2019-02-28 19:16:25  |  2871 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация