Нотариат тизимида қандай янгиликлар кутилмоқда?



 
  Расм манбаси : persha.kr.ua

Президентнинг 2018 йил 25 майдаги “Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан “Нотариат институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди ва маъқуллаш учун Сенатга юборилди.

Қонунчилик палатаси депутати Бунёджон Эшонқуловнинг ёзишича, ушбу қонунда бир қатор муҳим жиҳатлар ўз аксини топган. Жумладан, ушбу ҳужжатда кўчмас мулк ижараси ва текин фойдаланиш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлашни бекор қилиш, кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни республикадаги исталган нотариал идорада расмийлаштириш, жисмоний ва юридик шахслар нотариал тасдиқланадиган битим лойиҳасини мустақил тайёрлаганда, ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ҳақ тўлашдан озод этилиши, жисмоний ва юридик шахсларнинг нотариал идораларга электрон мурожаат қилиш тартиби белгиланмоқда.

Мол-мулкни ўзга шахсга ўтказишга тақиқ қўйиш ва уни бекор қилиш нотариал ҳаракати ва унга алоҳида давлат божи тўланиши нормаси ҳам чиқариб ташланди. Шунингдек, қонунга юридик шахснинг ваколатли бошқарув органи мурожаатига кўра, унинг коллегиал органи томонидан қарор қабул қилинганлик фактини тасдиқлаш, нотариус лавозимига номзодларнинг стажировка ўташ тартиби, айрим турдаги битим, ариза ва бошқа ҳужжатларни имзолаш жараёнини мажбурий аудио ва видео ёзувда қайд этиш, нотариусларни аттестациядан ўтказиш ва уларни ротация қилиш ҳамда бошқа ўзгартишлар киритилмоқда.

“Бир сўз билан айтганда, ушбу қонуннинг қабул қилиниши келгусида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда нотариат институтининг ролини оширишга, нотариал хизматларнинг самарали, шаффоф тизимини яратишга ҳамда соҳани ҳалол, юқори малакали мутахассислар билан тўлдиришга кўмаклашади”, дея қайд этади парламент депутати.

2018-09-12 14:30:53  |  2283 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация