“Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони таъсис этилди



 
  Расм манбаси : Dreamstime.com

У 8 декабрь - Конституция куни байрами арафасида тантанали вазиятда топширилади. Мукофотланганлар ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар. Тегишли Низом Президентнинг 2018 йил 14 ноябрдаги ПҚ-4017-сон қарори билан тасдиқланди.

“Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари ҳамда ташаббускор фуқаролар такдирланадилар. Мукофот:

мамлакатимизда эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш;

инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, демократик қадриятларни ҳимоя қилиш;

аҳолининг сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш;

нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ишларига муносиб ҳисса қўшган ҳамда жамиятимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаол иштироки учун берилади.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин. Бир шахс кўкрак нишони билан, қоидага кўра, бир марта мукофотланади. Кўкрак нишони мамлакатимиз давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.

Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш Президент ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши томонидан амалга оширилади. Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Маслаҳат кенгашининг ишчи органи ҳисобланади.

Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлар, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари томонидан ҳудудлар миқёсида тегишлича Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияларига тақдим этилади.

Маҳаллий вакиллик органлари томонидан кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлар кўриб чиқилиб, ҳар йили 15 ноябргача Маслаҳат кенгашига тақдим этилади.

2018-11-16 20:05:00  |  3148 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация