Солиқлар учун тўланган 32 млн сўмни ўзлаштириб юборган инспектор судланди



 
  Расм манбаси : ЎзА

Д.Мелибоев тадбиркорлар ва жисмоний шахслардан даромад, ер ва мулк солиқлари учун пул ундирган ва уларга сохта квитанциялар берган

Фарғона тумани давлат солиқ инспекциясининг катта инспектори Д.Мелибоев 73 нафар тадбиркор ва фуқароларнинг даромад, ер ва мулк солиқлари учун тўлаган 32 миллион сўмдан зиёд пулни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборгани учун судланди.

Бу ҳақда хабар берган ЎзА мазкур ишни кўриб чиққан Жиноят ишлари бўйича Фарғона тумани суди Д. Мелибоевга қандай жазо тайинлаганини очиқламаган.

Д.Мелибоев Фарғона тумани ДСИ жисмоний шахсларга солиқ маъмуриятчилиги бўлими давлат солиқ катта инспектори лавозимида ишлаган. У Фарғона тумани Оқбилол қишлоғида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлардан ойлик даромад солиқларини ҳамда фуқаролардан ер ва мулк солиқларини йиғишга масъул бўлган.

2016 йилдан 2018 йилнинг июнь ойига қадар у тадбиркорлар ва фуқаролардан солиқлар учун йиғилган 32 миллион 572 минг 363 сўм пулни ўзлаштириб юборгани, айбини яшириш учун сохта ҳужжатлар тайёрлагани аниқланган.

2019-02-06 15:42:22  |  2095 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация