ИИБ махсус машинасида инсон вафот этди. Прокуратура жиноят иши очган



 
  Расм манбаси : Sputnik Узбекистан

Бухоро вилояти прокуратураси фуқаро Ш.Сирожевнинг Вобкент туман ИИБ навбатчилик қисми махсус автомашинасида тўсатдан вафот этганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми билан жиноят иши очди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар қилишича, Ш.Сирожевнинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертизаси тайинланган. Экспертнинг дастлабки маълумотига кўра, ўлим тилнинг орқага кетиши оқибатида юқори нафас йўлларининг беркилишидан келиб чиққан механик асфиксия натижасида юзага келганлиги аниқланган.

Қайд этилишича, иш юзасидан тиббий, биология, криминалистика, трасология ва бошқа қатор судга оид экспертизалар тайинланган.

Вобкент туман ИИБ ходимларининг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.

2018-09-07 18:56:59  |  2495 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация