Бухорода 20 яшар йигит ўлдирилди. Қотилликка рашк сабаб бўлгани айтилмоқда



 
  Расм манбаси : Бухоро вилояти ИИБ

Бухоро туманидаги «Шейхон» МФЙ Дехчабеги қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи «Сатторобод» ариғидан ёш йигитнинг мурдаси топилди. Гумонланувчи сифатида унинг тенгдоши А.У. қўлга олинган

Бухоро вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари майор Қувват Ярашовнинг «Дарё»га хабар беришича, 1999 йилда туғилган марҳум Ш.С. тенгдоши А.У. билан олдиндан таниш бўлган. А.У. ўзи ёқтирган қиз билан Ш.С.нинг ишқий муносабатда бўлиб келганидан хабар топиб, рашк оқибатида қотилликка қўл ургани айтилмоқда.

Гумонланувчи Ш.С.ни Бухоро шаҳридаги «Роҳат» автобекатига чақиргани, Ш.С.га тегишли автомашина салонида қаттиқ жанжаллашиб қолиб, ошхона пичоғи билан унинг кўкрак қафаси олди ва юзасига 2 марта, чап елка камари соҳасига 2 марта ва чап қўлтиқости соҳасига 1 маротаба ургани таъкидланган.

Хабарга кўра, Ш.С.нинг жасади унинг шахсий машинасида Бухоро туманидаги «Сатторобод» ариғига ташлаб кетилган, автомобилнинг ўзи эса Дўлама қишлоғи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўли ёқасига қулфланган ҳолатда қолдирилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми («қасддан одам ўлдириш») билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур модда билан айбдор деб топилган шахслар камида 10 йилга озодликдан маҳрум этилади.

2019-01-08 13:52:42  |  2326 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация