Ўсимликлар карантинига доир қоидаларни бузганлик учун жарималар оширилди



 
  Расм манбаси : Vzglyad.az

Карантин эълон қилинган зараркунандаларга, ўсимликлар касалликларига ва бегона ўтларга қарши курашиш қоидаларини бузганлик, шунингдек карантин текширувидан ва тегишли ишлов беришдан ўтказилмаган материалларни ташиб чиқиб кетганлик (МЖтКнинг 107, 108-моддалари) учун жавобгарлик кучайтирилди.

Хусусан, карантин эълон қилинган зараркунандаларга, ўсимликлар касалликларига ва бегона ўтларга қарши курашнинг санитария қоидаларини ва бошқа хил қоидаларни бузган фуқароларга – ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 3 бараваридан 5 бараваригача (бунга қадар тегишинча ЭКИҲнинг 1/3 қисмидан 1 бараваригача ва 1 бараваридан 2 бараваригача) жарима солинади.

Ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар томонидан заҳарли бегона ўтларга қарши кураш чораларини кўрмаганлик учун жарималар фуқаролар учун ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача (бунгача 1/3 қисмидан 1 бараваригача), мансабдор шахсларга 3 бараваридан 5 бараваригача (бунгача 1 дан 2 бараваргача) ошди.

Чет мамлакатлардан келтирилиб, карантин текширувидан ва тегишли ишлов беришдан ўтказилмаган материалларни чегарадаги дарё портларидан (пристанларидан), темир йўл станцияларидан, автовокзаллардан (автостанциялардан), аэропортлардан ва бошқа чегара пунктларидан ташиб чиқиб кетиш эса фуқароларга 2 дан 5 “минималка”гача, мансабдор шахсларга  – 5 дан 10 бараваргача жарима солишга асос бўлади.

Бундан ташқари, карантин текширувидан ва тегишли ишлов беришдан ўтказилмаган материалларни ташиб чиқиб кетиш маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганлиги учун оширилган жарималар жорий этилди. Бу ҳолда фуқаролардан 5 баравардан 7 бараваргача, мансабдор шахслардан эса 7 баравардан 15 бараваргача миқдорда жарима ундирилади.

Янги моддалар 2019 йил 3 майдан кучга кирди.

2019-05-06 14:21:42  |  1846 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация