Тадбиркорни 160 минг долларга алдаб кетган шахслар ушланди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото.

В.Б. ва унинг шериги М.А. беш минг тонна карбамид ўғитини етказиб бериш ваъдаси билан қарийб 250 минг доллар олган. Бироқ ваъдани бажаришмаган ва 87 минг долларни эгасига қайтариб, қолганини ўзлаштириб кетишган

2017 йил 24 апрель куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи В.Б. ва Яккасарой туманида яшовчи М.А. Сайрам тор кўчасида жойлашган офисда тадбиркор Г.Ш.га 5 000 тонна карбамид кимёвий ўғитини етказиб беришликни ваъда қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, улар сохта ҳужжатлар тайёрлаш орқали фирибгарлик йўли билан ундан жами 248 209 АҚШ долларини олиб, ваъдасини бажармаган.

Кейинроқ, олган пулларининг 87 000 АҚШ долларини унга қайтариб, қолган 161 209 АҚШ долларини шу кунгача қайтариб бермаганлар.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, В.Б. ва унинг шериги М.А.лар қўлга олинганлар. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2018-11-30 17:03:02  |  2019 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация