Ўғлини калтаклаб тарбияламоқчи бўлган она унинг ўлимига сабабчи бўлди



 
  Расм манбаси : city41.ru

Андижонда яшовчи уй бекаси Ш. В. уйида 5 ёшли ўғли З.К.ни тарбиялаш мақсадида калтаклади. Бола жароҳатлар туфайли касалхонада ҳаётдан кўз юмди.

2018 йил 16 октябрь куни Андижон вилоятининг Избоскан туманида яшовчи Ш. В. уйида 5 ёшли ўғли З.К.ни тарбиялаш мақсадида унинг танасининг турли жойларига ёғоч бўлаги билан уриб, жароҳат етказган. Натижада З.К. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этган. Ш. В. қўлга олинган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2018-10-19 19:07:34  |  2197 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация