Самарқандда низолашаётган томонлар илк бор медиатор ёрдамида келиштирилди



 
  Расм манбаси : kapital.kz

Бир йилдан буён давом этаётган низо барҳам топди. Ижро иши тугатилди

Самарқанд вилоятида бир йилдан ортиқ вақт мобайнида ечими топилмаган, судда ниҳоясиз тортишув ва баҳслар билан давом этаётган низо медиаторнинг ёрдами билан бартараф этилди. Бу  “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарори (2019 йил 12 март) қабул қилинганидан бери медиация амалиёти қўлланилган биринчи ҳолатдир.

ЎзА хабарига кўра, Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлимига фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2018 йил 16 апрелдаги қарорига асосан Самарқанд шаҳри, Нодирабегим кўчаси 4-уй бузилаётгани сабабли, унда яшовчи фуқароларни яшаб турган уй-жойларига тенг қимматли бошқа турар-жой билан таъминлаш “Темп Строй Торг” масъулияти чекланган жамияти зиммасига юклатилган эди.

Ижро ҳужжати ҳам бир неча бор тўхталиб, томонлар ўзаро бир тўхтамга келишмаган эди. Иш шу тариқа 1 йил давом этди.

Дастлаб уй-жойидан кўчишни истамаган аҳоли вакиллари ижтимоий тармоқларга ҳам мурожаат этишган эди.

Ишнинг ижросини таъминлаш мақсадида, давлат ижрочилари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилган, лекин қарздорлар томонидан кўчишни хохламаётгани, ундирувчи “Темп Строй Торг” МЧЖ томонидан бузилаётган уй-жойлари ўрнига, таклиф этилган янги қурилаётган уй-жойларни олиш истаги йўқлигини билдиришган, ҳатто қаршилик кўрсатилгани сабабли, ижро ҳаракатлари кейинга қолдирилган.

Шундан сўнг, икки томоннинг келишуви билан ҳуқуқшунос А.Имомов ижро ҳаракатлари жараёнида медиатор сифатида иштирок этди.

Бир йилдан ортиқ вақт мобайнида ҳеч қандай келишиб бўлмаган, суд жараёнларида турли тортишувлар, баҳсларда ечим топилмаган низо медиаторнинг ёрдами билан бартараф этилди ва тарафлар келишувга эришди. Бундан иккала томон ҳам мамнун бўлди.

Шу муносабат билан “Темп Строй Торг” МЧЖ раҳбарининг 2019 йил 9 апрелдаги ижро ҳужжатини ижро қилмасдан қайтаришни сўраб берган хатига асосан қарздорлар М.Гулямов, С.Гадаева ва С.Эшонқуловга оид ижро иши юритувлари Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-модда 1-қисмига асосан тамомланди.

2019-04-16 18:23:23  |  2028 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация