Юридик шахсларнинг “унитар корхона” ташкилий-ҳуқуқий шакли бекор қилинади



 
  Расм манбаси : businessman.ru

Унитар корхоналар ўрнини давлат муассасалари ва хўжалик жамиятлари эгаллайди

Ўзбекистонда юридик шахсларнинг “унитар корхона” ташкилий-ҳуқуқий шакли ва хўжалик юритиш ҳуқуқи бекор қилинади. Муҳокама учун эълон қилинган қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик, Солиқ, Меҳнат кодекслари, шунингдек, “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги, “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги ва бошқа қатор қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар, тузатишлар киритиш назарда тутилган.

Лойиҳанинг тушунтириш хатида келтирилишича, унитар корхоналарда стратегик режалаштириш, хавф-хатарларни таҳлил қилиш ва бошқариш тизимининг йўқлиги, шу жумладан ишлаб чиқаришнинг паст даражадалиги уларнинг инвестициявий жозибадорлиги пасайишига сабаб бўлмоқда.

Қонун қабул қилинган тақдирда, унитар ва давлат корхоналари:

– рақобат мавжуд бўлмаган соҳаларда – давлат муассасаларига;

– рақобат мавжуд бўлган соҳаларда эса хўжалик жамиятларига айлантирилиб, уларда замонавий корпоратив бошқарув усуллари жорий этилади.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ–5635-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 февралдаги 113-сон қарори билан тасдиқланган 2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурига асосан ишлаб чиқилган.

 

2019-06-20 19:08:24  |  3935 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация