Прокурор протест келтиргач, тадбиркорга ери қайтариб берилди



 
  Расм манбаси : Трибуна

Кегейли туманида тадбиркорлар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Лекин, шоли курмаксиз бўлмайди, деганларидек, баъзи раҳбарларнинг ҳали ҳам ишга панжа орасидан қараётганликлари оқибатида тадбиркорлар ишларига тўғаноқ бўлаётган ҳолатлар ҳам учраб турибди, деб ёзади “Huquq” газетаси.

«Sirdarya Licorice Extrakt» масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасига «Эркиндарё» ва «Кусканатов» овул фуқаролар йиғинлари ҳудудидан 1934,3 гектар ер майдони 30 йил муддатга ижарага ажратиб берилган эди. Ишлар бир маромда олиб борилаётганди. Нима бўлди-ю, мазкур ер майдони Кегейли туман ҳокимининг 2018 йил 28 апрель кунги қарори билан «Sirdarya Licorice Extrakt» масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ер кодексида назарда тутилган ердан фойдаланиш тартиби бузилган, деб топилиб, ер майдонлари туман ҳокимлиги захирасига қайтариб олинди.

Туман прокуратураси томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасига ижарага ажратиб берилган ер майдонлари қонунга зид равишда қайтариб олинганлиги аниқланди. Туман ҳокимининг 2018 йил 28 апрель кунги қарори протест келтирилиб, бекор қилинди.

Адолат қарор топиб, ер майдони тадбиркорга қайтариб берилди.

2018-10-11 19:10:26  |  2068 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация