Собиқ судьялар, фаолият даврига оид ҳолатлар бўйича жиноий жавобгарликка тортилади



 
  Расм манбаси : Zamin.uz

Судьяни жиноий жавобгарликка тортиш тартибини кўзда тутувчи кафолатлар судьялик фаолияти билан боғлиқ ҳолатлар бўйича истеъфодаги судьялар учун ҳам татбиқ этилади.

Давлат дастури лойиҳасида белгиланишича, 2020 йил октябрь ойига қадар қабул қилиниши кутилаётган “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири билан, шунингдек:

– судлар раисларининг судьялар фаолиятини баҳолаш, уларга нисбатан интизомий иш қўзғатишдаги иштирокини қайта кўриб чиқиш;

– судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарор устидан шикоят қилиш механизмини такомиллаштириш;

– судьяларнинг ваколатларини тўхтатиб туриш ҳамда тугатиш асослари ва тартибини халқаро стандартларга мослаштириш;

– судьяларнинг мақомини белгиловчи нормаларни такомиллаштириш ва истеъфодаги судьянинг ҳуқуқий мақомини белгилаш;

– судлар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини тизимлаштириш;

– суд мустақиллигига дахл қилиш билан боғлиқ ҳар қандай ҳолат юзасидан судья томонидан бевосита ва тезкор хабар бериш имкониятини кўзда тутувчи тизимни яратиш;

– ушбу масалаларни қонун ости ҳужжатлари билан тартибга солиш тартибини бекор қилиш ҳам режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 70-моддасига кўра,

судьяга нисбатан жиноят иши фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан қўзғатилиши мумкин.

Судьяни жиноий жавобгарликка тортиш ёки қамоққа олиш учун Судьялар олий кенгашининг хулосаси ва Олий суд Пленумининг розилиги талаб қилинади.

2020-02-12 16:15:23  |  2134 |   0  | 

1 изоҳлар

Сентябрь 12, 2020  01:12

1.Хожиакбар

Агар судья фуқаронинг айбсизлигини била туриб, айрим хизматларнинг буюртмасини бажариб, уни жиноий жавобгарликка тортиб, айблов ҳукми чиқарса. Айбсиз фуқаро кейинчалик курашиб, реабилитация қилинса судья Ўз.Р ЖКнинг 231-моддасига асосан жавобгарликка тортиладими?



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация