Маҳкумларни ўқитиш ва касб-ҳунарга ўргатиш тизими ислоҳ қилинмоқда



 
  Расм манбаси : go32.ru

ЖИЭ муассасаларидаги 4 та касб-ҳунар таълими муассасаси Меҳнат вазирлиги тизимига ўтказилди

Озодликдан маҳрум этилган шахслар учун умумий таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори  (318-сон, 16.04.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Бугунги кунда, жазони ижро этиш муассасаларида 6 та идоравий умумтаълим мактаблари ва мактабларнинг филиаллари фаолият юритмоқда.

Қарорга мувофиқ, Тошкент вилояти ИИБ Пробация ва жазоларни ижро этиш бўлими Тарбия колониясининг 5-мактаби Зангиота тумани 35-мактаби билан бирлаштирилди. Ҳамда Пробация ва жазоларни ижро этиш бўлими Тарбия колониясида мазкур мактабнинг филиали ташкил этилди.

Шунингдек, Касб-ҳунар таълими марказининг жазони ижро этиш муассасалари ҳудудидаги 4 та касб-ҳунар таълими муассасалари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтказилиб, касб-ҳунарга ўргатиш марказларига айлантирилди.

Марказлар маҳкумларга сифатли билим беради ва меҳнат бозорида талаб этиладиган касбларга тайёрлайди.

2019/2021 ўқув йилидан маҳкумларни ўқитиш жараёнига замонавий ахборот-коммуникация ва инновацион технологиялар жорий этилади ҳамда бу бўйича Ҳаракатлар дастури ишлаб чиқилади.

2019-04-18 12:02:44  |  2195 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация