Бош прокуратура таркибида янги бошқарма ва бўлим ташкил этилди



 
  Расм манбаси : Xabar.uz

Янги тузилмалар Айдар-Арнасой кўллар тизимини ривожлантириш соҳасидаги қонунчилик ижросини назорат қилади

Бош прокуратура таркибида Айдар-Арнасой кўллар тизимини ривожлантириш соҳасида қонунчилик устидан назорат бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментда Айдар-Арнасой кўллар тизими ресурсларидан фойдаланиш соҳасида иқтисодий ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими ташкил этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимига Холматов Бахриддин Ўктам ўғли, Департамент бўлими бошлиғи лавозимига Орзиев Парвиз Завқиддинович тайинланди.

Айдар-Арнасой кўллар тизимида балиқчилик тармоғини жадал ривожлантириш, ички ва ташқи инвестицияларни жалб қилиш, туризм инфратузилмасини ривожлантириш, сув ресурсларидан, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан оқилона фойдаланиш ҳамда муҳофаза қилиш ҳамда ноқонуний бино ва иншоотларни қонунийлаштириш, атроф-муҳитини яхшилаш устидан назорат олиб бориш Бош прокуратура бошқармасининг асосий вазифалари ҳисобланади, дейилади хабарда.

Шунингдек, Айдар-Арнасой кўллар тизимида назоратнинг самарали бошқарувини амалга ошириш имконини берувчи Бош прокуратура бошқармасининг ситуацион-таҳлил пунктлари ташкил этилди.

Ҳозирда бошқарма томонидан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 22 апрелдаги «Айдар-Арнасой кўллар тизимининг биологик ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қароридан келиб чиқиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Айдар-Арнасой кўллар тизимида биологик ресурслардан фойдаланиш, биологик хилма-хиллигини сақлаш, инвестицияларни кенг жалб қилиш, туризмни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш мақсадида комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилмоқда.

2019-05-05 19:55:00  |  2209 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация