Самарқанддаги SINO заводи собиқ раҳбари устидан жиноят иши очилган



 
  Расм манбаси : Ferghana.ru

Ўтган йилнинг октябрь ойида қўзғатилган жиноят иши ҳақида жамоатчилик хабар топди

Самарқанддаги SINO заводининг собиқ раҳбарига нисбатан ўтган йилнинг октябрида жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда «Ўзэлтехсаноат» уюшмасида ўтказилган брифингда Уюшма раиси Алишер Абдуллаев маълум қилди.

Уюшма раиси корхона собиқ раҳбари устидан очилган жиноят иши юзасидан қўшимча маълумот бермаган.

“SINO” акциядорлик жамияти жорий йилнинг ёзида банкрот деб топилган эди. Алишер Абдуллаевга кўра, мазкур корхонанинг етмиш икки миллиард қарзи бўлган.

"Биз корхонани соғломлаштириш таклифини илгари сурдик. Тайёр корхона ривожланиши керак. Давлатдан, банклардан олган пулларни қайтариши керак. Шу вақтгача, 4 та инвестор, 2 та маҳаллий ва 2 та хориждан салоҳиятли сармоядорлар корхона билан танишди. Айни вақтда Корея, Хитой каби давлатларда камида тўртта компания уни олиб, ишлатишни ҳоҳламоқда. Биз улар ўртасида танлов ўтказиш ниятидамиз", - деган Алишер Абдуллаев.

Самарқанддаги SINO заводи 1973 йилда қурилган. Заводда "Памир", "Снежинка", "Самарканд", "SINO" брендлари остида маҳсулот ишлаб чиқарилган. Завод қуввати йилига 250 мингта совутгич ишлаб чиқаришга мослашган эди. Бу холодилниклар Польша, Афғонистон, Хитой ва бошқа мамлакатларга экспорт қилиб келинаётган эди.

2019-01-08 17:35:01  |  2012 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация