Олий суд раиси: “Судьялар иш жиҳозларини маошидан сотиб олишга мажбур эди”



 
  Расм манбаси : progorodnsk.ru

“Бунақада қандай қилиб улардан адолат талаб қилиш мумкин?”

30 апрель куни ОАВ бош муҳаррирлари билан ўтказилган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимджан Камилов суд идораларининг моддий-техник таъминоти билан боғлиқ аҳвол ҳақида тўхталиб ўтди.

“Судьялар кўп ҳолларда иш жиҳозларига ёлчимаган. Хизматда фойдаланиш учун ўз маошидан инвентарь сотиб олишга мажбур бўларди. Бунақада қандай қилиб улардан адолат талаб қилиш мумкин? Ишни қандай талаб қилиш мумкин?” – деди К.Камилов.

Суд раисининг сўзларига кўра, 2016 йил 21 апрелдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонидан сўнг бу каби муаммолар барҳам топган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳужжат билан умумий юрисдикция судлари фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш соҳасидаги вазифа ва ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Олий судига ўтказилган эди. Бундан ташқари, маъмурий ва иқтисодий судлар хизмат машиналари билан таъминлайди.

2019-05-01 18:23:10  |  2309 |   0  | 

4 изоҳлар

Май 03, 2019  00:09

1.Адвокат Ойбек Рахимов

Ассалому алайкум хурматли хамкасблар. Фикрларга кушимча килмокчиман. Лозим топишса уша жиноят ишини деярли урганиш хам шартмас. Яьни, кандай, хукмни олиб далилларни тавсифлаш кисмини укиб, ёзилган шикоятдаги важларни солиштирса кифоя, куйи инстанцияга юборишга етарли асосни топишади. Коридорни когозга тулдиришганию, иши куплигини важно килиб деярли бирорта ишни тулик ургпнишаётгани йук. Улар хаттоки куйи тизимдагиларни локайдликка ургатганлари учун хам бугун кийналмокдалар. Масалан мен юборган назорат тартибидаги шикоятни Олий суддаги судья урганмай рад килиш хакида ажрим чикарди, кейингиси хам шундай булди. Олий суд раисига киргач, икки ой ичида айблов ажрими узгарди, куйи тизимга юборди. Куйи тизимга ниманидир бахона килиб уз холича колдирмасайди деган хавотирдаман. Энг кизиги уртадаги судьялар килмишига жавоб бермайди. Бундайлар ишига маьсулиятли булиши мумкинми.

Адвокат Аҳмедовнинг фикрлари туппа-тўғри!!! Кеча мен етти томлик жиноят иши билан танишдим. Деярли мақбул тарзда олинган далил йўқ. Сохталаштириш юқори ва айблов хулосаси-фантазия, жиноят иши материалларига мос келмайди. Илгари терговчилар ''НП'' (ЖИБ назорат иши, наблюдательное производство) сақлаган қўшимча ҳужжатлар билан жиноят иши қаппайтирилган. Судлар бундай ишларни қабул қилмасдан ''НП'' ларни прокурор орқали назоратга олишлари ва бу ''НП'' лар жиноят иши муддатларида сақланиши керак. Қисқа қилиб айтганда судьялар масъулиятни оширишлари керак ва айниқса инсон тақдирига нисбатан.

Май 02, 2019  11:41

3.Advokat B.Mamirov

Maosh oshdi, ish xajmi qisqardi. Lekin, sifat oʻzgarmadi.

Май 02, 2019  04:01

4.Адвокат Ахмедов

Бошка органлар терговчилари хам шундай эди, хатто судга когоз етказиб беришарди,,,?! Олий суд раисининг бир жиноят иши 62 жилд, уни урганиб чикиш учун вакт керак дегани асоссиз. Сабаби бундай ишлар асосан тафтиш хужжатлари, юк хатлари, ишончномалар ва керак булмаган бошка хужжатлар, яъни ашёвий ёки ёзма далил хисобланмаган хужжатлар хисобланади. Бундай ишларда укишга арзигулик атиги 5-6 жилд булиши мумкин, холос. Хатто хизмат сафарига жалб килинаетган судьялар хам норози. Ушбу судьялардан хам уяли телефонларини постда колдиришни талаб киоишаетган экан...



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация