Олий судни танқид қилишдан фойда йўқми?



 
  Расм манбаси : Олий уд Ахборот хизмати

Ким қандай ўйлайди, билмадим, аммо биз икки сафардан бери Олий суд раисининг шахсан ўзи ОАВ вакиллари билан ўтказаётган очиқ мулоқотда иштирок этиб, суд ҳокимиятининг фаолиятига доир ҳисоботлар ва муаммолар ҳақида эшитар эканмиз, тобора ана шундай хулосага келмоқдамиз...

Жумладан, бугун республика ОАВ бош муҳаррирлари билан учрашув пайтида Олий суд раиси ўрганилаётган жиноят ишларининг ҳолати ҳақида гапирар экан, аризаларнинг аксарият эски йилларнинг ишлари юзасидан эканлигини ва уларда на далиллар мақбуллиги, на ҳолатни чуқур ўрганиш ҳолатлари мавжуд эмаслигини таъкидлади. Шунингдек, Козимджан Камилов вилоятларга чиқиб сайёр қабул ўтказаётган пайтида дуч келган бир мисолга тўхталди. Яъни бир киши жиноят иши бўйича берган аризаси уч ойдан бери ўрганилмаётганидан норозилигини баён қилган. Шунда Олий суд раиси ўша кишининг олий маълумотли эканлигидан фойдаланиб, ундан ўзи яхши кўрган бадиий китобни қанча вақтда ўқишини сўраган. У яхши ўқиса 5 кунда ўқишини айтган. Ўрганилишини талаб қилаётган жиноят иши эса 62 жилд экан. Демак, судья уни яхши ўрганиб чиқиши учун 310 кун керак бўлар экан-да...

Олий суд раиси ана шу мулоҳазаларини билдирар экан, процессуал қонунчиликда аризаларни кўриб чиқишга жиноят ишини ўрганиб чиқиш билан биргаликда икки ой муддат берилганлигини эслатиб, “аксариятига ҳаракат қиламиз, лекин бунинг иложий йўқ, ҳозир аризалар ниҳоятда кўп” дея аризаларни кўриш бўйича қонун талабларига риоя этишнинг иложи йўқ эканлигини очиқ тан олди. Унинг сўзларига қараганда, авваллари бу каби аризалар қабул қилинмаганлиги сабабли йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолар бугун кўтарилмоқда. “Натижада бир кунда 500 талаб ариза келяпти. Бу дегани нолиш эмас, лекин бугун бўлмаса эртага барибир ҳал қилишимиз керак, ўрганишимиз керак...”  дейди Олий суд раиси. Шунингдек, у аризалар кўплигидан судьяларнинг хонасида “юришга йўл йўқ” эканлигига ҳам урғу беради (Жорий йилнинг 28 март куни бўлиб ўтган очиқ мулоқотда ҳам бу муаммо айтилган эди).  

Шу ўринда мулоҳаза туғилади. Ёдингизда бўлса, биз “Advokat” журналининг қатор сонларида ва сайтимизда Олий суд томонидан аризаларни ўрганиш билан боғлиқ процессуал талаблар бузилаётганлиги, жумладан, мурожаатлар чуқур ўрганилмасдан, шикоят мазмунига мос келмайдиган жавоблар қайтарилаётгани каби ҳолатлар ҳақида тўхталган эдик. Бу мавзудаги мақолаларимизга ҳалигача жавоб ололмаганимиз сабаби эса бугун ойдинлашгандай бўлди — бевосита бўлмаса-да, муаммонинг асл сабаби юқори минбардан туриб айтилди. Шундай экан, савол туғилади: Олий судга ўзи тан олиб турган муаммони ОАВ орқали эслатаверишдан нима наф бор? Бундай ҳолда, яхшиси, мазкур тизимда юзага келган ана шу муаммоларнинг туб сабабларини чуқур ўрганиш ва уни бартараф этиш юзасидан ҳамкорлик қилиш халқ манфаатига мосроқ эмасми? Зеро, муаммо кўтаришдан мақсад ҳам аслида айбдор томонга мағзава ағдариш эмас, балки ўша оғриқли нуқталарга эътиборни қаратиб, ечим топилишига туртки беришдан иборат.

Ушбу мулоҳазаларимизнинг эътиборидан, биз бу мавзуга яна қайтишни, энди соҳадаги шу пайтга қадар ўзимиз кўтарган муаммоларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ объектив ва субъектив сабаблар юзасидан мутахассисларнинг фикрларини ўрганишни кўнгилга тугиб қўйдик. Демак, ўқувчиларимиздан ҳам бу борада қимматли фикр-мулоҳазаларини кутиб қоламиз.

2019-04-30 23:59:05  |  328 |   0  | 

5 изоҳлар

Май 07, 2019  00:48

1.Адвокат Ойбек Рахимов

Юкоридаги постимга кушимча... Мен узимча мактаниб, Олий Суд раиси кабулигача етиб борганимдан сунггина, апелляция ажримини бекор килишга эришдим деб олдиндан хурсандчиликка берилиб кетибманку, бу ёгини эшитинглар: 2011 йил 04 август кунидаги айблов хукмни билан 2011 йил 04 октябрь кунидаги апелляция ажримидан шикоят килсам, (судья НБ деганлари, якинда ун йилликка тайинланди хам, телефондан гаплашишни истамайди), Нима кибди денг, хукм билан апелляция ажрими колиб 2012 йил 27 январь кунги кассация ажримини бекор килиб утирибдида энди, фаркни сезаяпсизларми азиз хамкасблар. Мен бошимни каерга уриб ёрай Энди айтинглар, вилоятдагиларни боги котиб кетганмиш, канча яна котади билмадим. Тушунтираман, уша вактда апелляция шикояти куриб чикилганидан сунг, ё прокурор ёки бошка бир судланувчи ёки жабрланувчи шикоятим кассация тартибида курилган. Мен шикоятимга илова килиб юкорида курсатган икки вактдаги хукм ва ажримдан норозилигимни ёзиб, яна уша хукм ва апелляция ажримини илова килганман. Учинчи ажримни эса, раисга киргач, кайта куриб чикиш хакида Раис топширик бергач куриб колишган, хаттоки олий суд ажримида октябрь кунидаги ажрим урнига хукм чиккан Кун деб ёзиб кетишган. Бунинг техник хатолик десак хам булади, совукконлик, мансабга локайдлик десак хам булади, менимча биринчиси тугри, сабаби томни чукур укувчи аслзодаларимизга жавобгарликни узи йук, йукса, ун йилликка хам тайинланадими хеч замонда... Яна Бир мисол: биринчи судда журналимиз вакили иштирокида судда катнашдик, хамма узини жиддий тутди, залдагилар судьяни, прокурорни, адвокатни, гувох ва жабрланувчиларни калби билан тинглади десам адашмайман, натижани эшитинг, туртта модда буйича оклов, ичида 210-м,2-к хам бор, битта модда билан айбли топиб жазодан ва ушлаб турилган камокдан озод. Зални карсак тутиб кетса буладими, биламан купчилик судланувчи кариндошлиги алохида масала, лекин айбдор деб камокдан озод килиб куя колса булардику амалиётдаги колган ишларга ухшаб, буни нега айтаяпман, одил суд килса буларкан, унинг учун ишни йигиб коридорни тулдирмасдан, адабий китоб билан солиштирмасдан, айнан жиноий ходисами йукми, судланувчи алокаси борми, далиллар олиниши конунга зид эмасми, судья калби покми йукми... Булди, адвокатлигим учун эмас, далилларни тугри тахлил кила олгани учун хам судья кахрамонга айланди... Уша мухбир вакили билан бошка судга катнашдик, тупланган далилларни узимизча конун ва пленум карорларига кура йукка чикардик, якунида нима булди денг, судья судланувчини айбдор деб топиб, 72ни куллаб куя колди холос... Биласизми нима учун, лаьнати жаввобгаррликни йуклиги учун, инсон кадр-кимматининг кадри суднинг туксон фоиз кисмида бир пулга кимматлиги учун... Бунака мисоллар хамкасбларимда жуда куп, жуда-жуда купп... Менинг ва хамкасбларимнинг хам айби бор бундай,... Биласизми канака Мижозининг пулига хизмат килишида, киритган илтимосномасини инобатга олмаган мансабдорни ёки мартабачини (судьялик мансаб эмасда) жавобгарлигини амалдаги конунларимизга кура исботлай олмаслигида,...

Май 01, 2019  15:36

2.Адвокат Жураева М

Хамма судлар бир хил эмас. Масалан иктисодий судлардан норози булганлар нима сабабдан кам. Фукаролик судидан еки жиноят судларидан норози булганлар нимага нисбатан купрок. Мани шахсий фикрим бу асосан рахбарга боглик. Судьяни хатти харакатидан норози булингчи нимага эришасиз. Бир тузукрок жавоб хатини хам беришмайди. Танкидни тугри кабул килишмайди. Аксинча кулингдан келганини кил дегандай суд хужжатини сизни зараризга кабул килишади. Жавобгарлик йук ноконуний карор кабул килинганда. Судья жавобгарлик масьулиятини хис килиши керак.

Май 01, 2019  15:05

3.Сардор Маматкулов

ха хеч нима узгармадику суд тизимида айникса жиноят ишларида, аник далилларни инобатга олмаяптику

Ҳа, адвокатни эътирозлари жонли. Олий судга шикояҳни кўплиги ҳам қуйи судлардаги объективлик, адолат ва холислик йўқлигидан, қонунни бузилиши ёки риоя этилмаслигидан дарак (далолат) беради. Бунинг учун катта калла ёки ''қўриқ ер очиш'' шарт эмас. Суд холис (ўзини қуйи табақасига нисбатан ҳам) қонун устиворлиги, холилик ва адолат тўғрисида гапиришни ҳам ҳожати йўқ. Айниқса ЖИБ суднинг апелляция ва кассация босқичларида ҳамда назорат тартибида иш юритганда адвокат иштирокисиз иш юритиши қонунни жиддий бузиш бўлса ҳам (ЖПК нинг 51-ва 487-моддалари) уни олий суддан ''футбол қилиниши'' кишини ҳайратда қолдиради. Бундан ташқари, ЖПК 515- прим.1,ва прим.2 моддалари бўйича, олий суд судьяси ишни ўрганиб ажрим чиқарганда, ҳеч бўлмаганда адвокатни сўҳбатга чақирмаслиги юқоридаги моддалар талабига қарама-қаршилик келтирсада, ҳаттоки олий суд юқори органларини (Раёсат, Пленум) ни бунга эътиборсизлиги кишини ҳайратда қолдиради... Шундан сўнг, қандай қилиб Олий судга ишонч бўлиши мумкин? (!). Шунинг учун ҳам мен, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишда Сингапур услуби тарафдори бўлганимни тушунасиз. Чунки мен, жуда кўп маротаба Олий суд раҳбарлари билан учрашдим, расмий жонли таклифлар юборганман.

Май 01, 2019  06:32

5.Адвокат BM

Эртанги ишга к,ор ёгар, бугунги ишни эртага куйма, деб бекорга айтишмаган. Мурожжатлар вактида курилмагандан кейин йигилиб кетиши тайин эди. Хуш бу мурожаатлар нимадан келиб чикмокда? Оддий фукаро суднинг карори еки судьянинг хулосаси канчалик конунга мос еки мос эмаслигини тушунмаслиги мумкин, лекин биз адвокатлар хам куйи суд идораларида гувохи буляпмиз-ку адолатсиз еки ноконуний карорлар кабул килинишига, демак мурожаатларнинг кайсидир кисми уринли булиши тайин. Судьялар конун олдида масъулиятни хис килиб, адолатли карор кабул килмас экан, норозилик мурожаати ва шикоятлар купаяверади, бир хил мазмундаги ишлар буйича турли хил амалиет давом этаверади хануз, бу дегани иш судьяни кайфияти еки хохиши билан хал булади дегани эмасми, конун ва адолат четда колиб кетаверадими? Качон бу суд тизимида янгича фикрлаш ва масъулиятни астойдил хис килиб, виждонан ишлаш кайфияти пайдо булмас экан шикоят ва мурожаатлар давом этаверади, ха конуний ишлаш демадим, чунки улар хаммаси конунни яхши билишади ва уз касбини устаси, шу кадар усталари хам борки, узи хохлагандек ечим килиш йулини килади. Айтиб утилгандек, мурожаат муаллифлари хаммаси хам оми эмас-ку, демак асосли ва уринли шикоятлар хам етарли, четдан туриб кузатиб турганлар бу холатларни куриб нима дейди?, албатта, конун устуворлиги булмаса инвестиция килишдан чучийди, шуниси хам жуда ачинарли холат!



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация