Давлат мулки объектини кимлар 50 фоизлик чегирма билан ижарага олиши мумкин?



 
  Расм манбаси : nedelya40.ru

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 840-сонли қарорига мувофиқ,  ҳукуматнинг баъзи қарорларига ўзгартириш ва тузатишлар киритилди. Унга кўра, қуйидаги алоҳида тоифадаги тадбиркорлик субъектларига давлат мулки объекти учун ижара тўлови ушбу объектга нисбатан энг кам ижара тўлови ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгиланади:

ҳисобот даврининг якуни бўйича ишлаб чиқарадиган маҳсулотларини сотишдан тушган тушумининг умумий ҳажмининг камида 30 фоизини ногиронлиги бўлган шахслар учун протез-ортопедия буюмлари ва инвентарлар ишлаб чиқариш, уларга ортопедик протезлаш, протез-ортопедия буюмлари ва инвентарларини таъмирлаш хизматлари кўрсатишдан тушган тушум ташкил этган тадбиркорлик субъекти;

ҳисобот даврининг якуни бўйича ишлаб чиқарадиган маҳсулотларини сотишдан тушган тушумнинг умумий ҳажмида камида 20 фоизини Брайл алифболи китоб ва бошқа босма материаллар, имконияти чекланган болаларга ўқув ва бадиий адабиётларни чоп этиш, ишора тилини қўллаган ҳолда аудио китоб ҳамда видео материаллар ишлашдан тушган тушум ташкил этган тадбиркорлик субъекти;

меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ходимларининг камида 30 фоизини ногиронлиги бўлган шахслар, 16 ёшга тўлмаган болалари ёки ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз шахслар, жазони ижро этувчи муассасалардан озод этилган шахслар, одам савдоси қурбонлари, ўқишни тугатган кундан бошлаб уч йил ўтмаган умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари, меҳрибонлик уйларининг 30 ёшга етмаган битирувчилари ташкил этган тадбиркорлик субъекти.

2018-10-23 17:13:31  |  1822 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация