Қонунлардан устав фондларининг энг кам миқдорлари чиқариб ташланади



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Адлия вазирлиги тегишли тузатишлар лойиҳасини ишлаб чиқди, у ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда.

Айни пайтда қонун ҳужжатларида айрим ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги юридик шахсларнинг энг кам устав фонди тўғрисидаги талаблар белгиланган. Чунончи, Norma нашри маълумотига кўра, амалдаги қонунчиликка биноан акциядорлик жамиятининг устав фонди МБнинг жамият давлат рўйхатидан ўтказилган санадаги курси бўйича 400 000 АҚШ долларига тенг суммадан кам бўлмаслиги керак («Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддаси).

Масъулияти чекланган жамият мисолида бу сумма ЭКИҲнинг камида 40 бараварини, оилавий корхонада эса ЭКИҲнинг 10 бараварини ташкил қилади.

Бу меъёр ҳозирги тамойилларга жавоб бермай қолди. Хусусан, жамиятларнинг устав капиталига қўйиладиган минимал талаблар фақат миллий валютада белгиланиши шарт (2017 йил 2 сентябрдаги ПФ–5177-сон Фармонга қаранг). Шу сабабли АЖдаги устав фондининг энг кам миқдори 1 млрд 600 млн сўм даражасида этиб белгиланди. Кейин эса давлат раҳбари идораларнинг уни 400 млн сўмгача пасайтириш тўғрисидаги таклифларини маъқуллади. Ҳар бир ана шундай ўзгартириш бўйича қонунга тузатишлар киритиш зарур.   

Давлат томонидан тадбиркорлик фаолиятини эркинлаштириш йўналиши танлангани инобатга олинган ҳолда, тегишли қонун ҳужжатларидан устав фондининг энг кам миқдори тўғрисидаги талабларни чиқариб ташлаш таклиф этилмоқда.

Бу муассисларга устав фонди миқдорини уставда қайд этиб, унинг қандай бўлишини мустақил равишда белгилаш имконини беради. Бироқ устав фондининг энг кам миқдори лицензия талаби сифатида қайд этилиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда қуйидагиларни лицензиялашда ана шундай шартлар амал қилади:

банк фаолияти (камида 100 млрд сўм);

микрокредит ташкилотлари (камида 2 млрд сўм);

ломбардлар (камида 500 млн сўм);

суғурта фаолияти (суғурта фаолияти турларига қараб табақалаштирилган);

этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш (камида 10 000 ЭКИҲ);

лотереялар ташкил этиш бўйича фаолият (камида 200 млн сўм);

«кириш ва чиқиш туризми» йўналиши бўйича фаолият (камида 400 ЭКИҲ).

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

2018-11-13 13:08:02  |  2387 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация