АДВОКАТЛАР ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА ОЛИНАДИ!



 
  Расм манбаси : "Advokat" журнали

Карантин шароитида молиявий кўмакка муҳтож бўлиб қолган адвокатларга тегишли ҳудуддаги бошқа адвокатлардан ихтиёрий равишда йиғилган хайрия маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, адвокатларга Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасига мажбурий тартибда тўланадиган аъзолик бадалларини кечиктириб тўлаш ҳуқуқи ҳам тақдим этилди.

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Бошқарувининг навбатдаги мажлисида юртимизда кечаётган коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврига доир қарор қабул қилинди. Унга кўра, жумладан, адвокатларга 2020 йилнинг апрель ва май ойлари учун тўланадиган аъзолик бадалларини 2020 йилнинг 1 октябрь кунига қадар кечиктириб тўлаш ҳуқуқи тақдим этилди.

Айни даврда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари иш фаолиятини бир маромда юритишини сақлаб қолишга молиявий кўмаклашиш мақсадида эса Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ва унинг ҳудудий бошқармаларида ўриндошлик асосида ишловчи бир гуруҳ ходимлар (адвокатлар) томонидан уларнинг 2020 йил апрель ва май ойлари иш ҳақларини 25 (йигирма беш) фоизга камайтириш тўғрисидаги ташаббуслари маъқулланди.

Шунингдек, карантин режими Республикада фаолият юритаётган адвокатларнинг ҳам иқтисодий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиб келаётганлигини инобатга олган ҳолда, ҳудудларда молиявий кўмакка муҳтож адвокатлар рўйхатини шакллантиришга киришилади. Шундай ҳолатлар аниқланганида эса, эҳтиёжманд адвокатларга тегишли ҳудуддаги хайрия қилиш истагида бўлган адвокатлардан йиғилган маблағлар ҳисобидан ёрдам кўрсатилади. Бу таклиф Палата ҳудудий бошқармалари бошлиқлари томонидан билдирилган бўлиб, Бошқарув йиғилиши уни маъқуллади.

Аввал хабар берганимиздек, Республикамизда фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ адвокатлар коронавирус пандемиясига қарши курашда ҳукуматимизга ёрдам бериш  мақсадида ташкил этилган “Ўзбекистон Меҳр-шавқат ва саломатлик” жамоат фондига ҳам ўзларининг имкониятлари даражасида хайрия маблағлари ўтказиб келмоқдалар. Адвокатлар палатаси Бошқаруви йиғилиши бу ташаббусни ҳам қўллаб-қувватлади.

2020-04-24 14:29:56  |  2948 |   0  | 

1 изоҳлар

Апрел 28, 2020  00:11

1.Адвокат Тоҳирбек

Молиявий кўмак деб аъзолик бадалларини кечиктирганликни назарда тутишганми?... билмадим. Бизнинг худудий бошқармада Наврўз байрамига йиғилган пул маблағлар бор эди. Шу маблағни кўпчилик пул берганлар ўзимизнинг хамкасблардан молиявий химояга муҳтожларга берилишини сўраган эдик. Бирок бу фикримизга жавоб Фақат карантиндан кейин дейилди.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация