Судья ҳуқуқ илмидан бошқа яна нималарни яхши билиши керак? Канадалик эксперт фикри



 
  Расм манбаси : Адель Кент (чапдан биринчи). Судьялар олий мактаби

Замонавий суддья ижтимоий контекстларни ҳис қилиши ва одамлар билан мулоқот қилиш бобида эксперт бўлиши лозим, дейди Адель Кент хоним.

Замонавий судья учун қонун, ҳуқуқ ва юриспруденцияни яхши билиш кифоя қилмайди. Канада Миллий судьялар институтининг суд тизими масалалари бўйича бош мутахассиси Адель Кент Kun.uz мухбирига интервьюсида судьяларнинг қандай сифатларга эга бўлиши ҳақидаги саволга жавобан шундай фикр билдирди.

Унинг фикрича, судья қонуншунос бўлиши билан бирга, ижтимоий контекст масалаларидан хабардор бўлиши, яъни ўзининг ва мурожаат қилувчи ёки суд жараёнида иштирок этувчиларнинг ҳаётий ва ижтимоий тажрибалари тафовути билан боғлиқ нозик жиҳатларни илғай оладиган бўлиши лозим.

“Бундан ташқари, судья одамлар билан мулоқот қилиш бўйича эксперт бўлиши муҳим, у мулоқот кўникмасини яхши ўзлаштириши даркор”, дея қўшимча қилган Кент хоним.

Мавзуга доир:

Канада Миллий судьялар институти Ўзбекистонга судьяларни тайёрлашда кўмаклашади

2019-03-28 11:30:07  |  2115 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация