Уч ойда 36 нафар мансабдор маъмурий жазога тортилди



 
  Расм манбаси : Олий суд матбуот хизмати

Жорий йилнинг биринчи чорагида маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилган ишлар юзасидан ахборот берилди

2019 йилнинг ўтган уч ойида давомида маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатларга оид 5 584 та иш кўриб чиқилди. Бунинг натижасида 4 635 нафар фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланиб, 36 та мансабдор шахсга нисбатан интизомий жазо қўлланилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда кўзда тутилган ҳуқуқбузарликлар бўйича 98 268 нафар шахсга нисбатан 83 460 та иш кўриб чиқилди. Жумладан, 73 394 нафар шахсга нисбатан жарима, махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш, маъмурий қамоқ ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юбориш каби маъмурий жазолар қўлланилди.

Маъмурий судлар томонидан 89 044 та иш, яъни барча ишларнинг 57 фоиздан ортиғи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилгани таъкидланади ахборотда.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан назорат тартибида 725 та шикоят ва протестлар кўриб чиқилган. Шундан 110 таси иш материаллари асосида ўрганилиб, қуйи судлар томонидан чиқарилган 64 та қарор бекор қилинган, 11 та суд қарори эса  ўзгартирилган.

2019-04-17 12:52:55  |  1985 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация