Ўзбекистон ИИВ делегацияси Интерпол бош ассамблеясининг 87-сессиясида қатнашди



 
  Расм манбаси : ИИВ

Генерал Даврон Назармуҳамедов Интерпол бош котиби Юрген Шток, шунингдек, БАА, Туркия, Малайзия, Афғонистонлик олий мартабали полиция мулозимлари билан учрашиб, ҳамкорлик муносабатларини муҳокама қилди

Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Даврон Назармуҳамедов бошлиқ делегация Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган Интерпол бош ассамблеясининг 87-сессиясида қатнашди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Тадбирда Интерполга аъзо давлатлардан ташриф буюрган 1000 дан ортиқ делегат ҳамда полиция органларининг 85 нафар турли даражадаги раҳбари қатнашди.

Бош Ассамблея сессиясининг кун тартибига қўйилган асосий масалалардан бири Интерпол ижроия қўмитасига, президент лавозимига сайловларни ўтказиш бўлди.

Ушбу лавозимга Корея Республикаси ва Россия Федерациясидан номзодлар кўрсатилиб, овоз бериш натижаларига кўра Корея Республикаси вакили Ким Чон Ян Интерпол ижроия қўмитаси президенти этиб сайланди.

Бош Ассамблея иштирокчилари кун тартиби лойиҳасини тасдиқлагач, тадбир ўз фаолиятини бошлади.

Ўзбекистон делегацияси БАА ички ишлар вазири, шайх Саиф бин Заед Ал Нахаян, амирликлар ИИВ бош инспектори, генерал-майор Аҳмад Носир ал-Раиси, Интерпол бош котиби Юрген Шток, Туркия ИИВ делегацияси раҳбари, Ички ишлар вазирининг ўринбосари Мехмет Эрсой, Малайзия қироллик полицияси бош комиссари Тан Сри Датo’Сри Муҳаммад Фузи Бин Харун, Афғонистон ички ишлар вазирининг хавфсизлик масалалари обўйича катта ўринбосари, генерал Ахтар Муҳаммад Иброҳимий билан ҳам учрашди. Учрашувларда икки томонлама ҳамкорлик муносабатларини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама этилди.

Ўзбекистон ИИВ делегациясининг Интерпол бош ассамблеясининг 87-сессиясидаги иштироки якуни, шунингдек, ўтказилган икки томонлама учрашув ва музокаралар натижаларига кўра зарур тавсиялар ишлаб чиқилди ва бир қатор амалий таклифлар киритилди.

2018-11-26 14:13:22  |  2274 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация