Кимлар амбулаторияда даволанишда дорилар билан имтиёзли таъминланади?
Ўзбекистонда айрим шахслар амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм-канали хабар бермоқда.
Улар:
онкологик касалликларга чалинганлар;
сил касаллигига чалинганлар;
мохов касаллигига чалинганлар;
эндокринологик касалликларга (қандли ва қандсиз диабетга) чалинганлар;
руҳий касалликларга чалинганлар;
ОИВ касаллигини юқтирганлар;
юрак клапанини протезлаш ва органларни кўчириш юзасидан операция қилинган шахслар;
ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;
1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;
1941—1945 йиллардаги уруш меҳнат фронти қатнашчилари;
Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган — ногирон шахслар;
байналмилалчи жангчилар;
ҳарбий хизматни ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш