Қидирувдаги шахснинг паспорти вақтинча бекор қилиниши мумкин



 
  Расм манбаси : Fergana.agency

Бу фуқароликдан маҳрум этиш дегани эмас, балки шу йўл билан шахснинг чет элга чиқиб кетиши олди олинади

Қидирувдаги шахс паспортининг амал қилиш муддати суд қарори билан тўхтатилиши мумкин. “Юксалиш” ҳаракати матбуот хизматининг маълум қилишича, Жиноят-процессуал кодексга бу ҳақдаги ўзгартиш киритиш кўзда тутилган қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида маъқулланган.

Паспортнинг амал қилиш муддатини суд орқали тўхтатиш фуқароликдан маҳрум қилишни англатмайди. Бу қидирувдаги шахснинг Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетишининг олдини олувчи чора холос.

Депутатларнинг фикрича, ушбу ўзгартиш экстрадиция қилишнинг имкони бўлмаган қидирувдаги шахсларга нисбатан жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлайди, шунингдек экстрадиция қилиш учун Давлат бюджетидан кетадиган харажатларни тежаш имконини беради. Қонуннинг қабул қилиниши Давлат бюджетидан қўшимча маблағ ҳам талаб этилмайди.

Таъкидланишича, бундай тажриба АҚШ, Канада, Германия, Франция, Норвегия, Ҳиндистон ва бошқа кўплаб давлатларда айбланувчиларни суддан яширинишини олдини олиш мақсадида жорий этилган.

2019-06-13 20:03:47  |  1995 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация