Воқеа ривожи: АДВОКАТ ҲУҚУҚЛАРИГА ДАХЛ ҚИЛГАН МИЛИЦИЯ МАНСАБДОРИГА НИСБАТАН ХИЗМАТ ТЕКШИРУВИ БОШЛАНГАН...



 
  Расм манбаси : "Advokat" журнали

24 февраль куни Фарғона шаҳри ИИОФМБ 4-сонли милиция бўлими бошлиғи томонидан адвокатнинг касбий ҳуқуқларига тўсқинлик қилиниши оқибатлари ва воқеалар ривожини билиш мақсадида биз адвокатдан бугунги — 27 февраль сўнгидаги ҳолат ҳақида ҳам телефон орқали сўрадик. Унинг айтишича, эрталаб унга ўзини Фарғона вилоят ИИБ бошлиғини ўринбосари, тергов департаменти бошлиғи Азаматжон Козимов деб таништирган шахс қўнғироқ қилиб, “Юзага келган муаммо юзасидан 4-сон милиция бўлими бошлиғи А.Йўлчиев билан ўзаро келишиб олганингиз ростми?” деб сўраган. Ваҳоланки, ўша воқеадан кейин адвокат 4-сон милиция бўлимига бормаган ва унга ички ишлар органидан умуман ҳеч қандай қўнғироқ бўлмаган.

Шундан сўнг Фарғона вилоят ИИБ масъул ходими адвокатдан ўзи нима истаётганини сўраган. Адвокат эса бунга жавобан 4-сон милиция бўлими бошлиғи А.Йўлчиевнинг ундан расман узр сўрашини ва адвокатлар ҳуқуқларига оид барча Қонунлар ва Президент Фармонларини ўрганиб чиқиб, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасида суҳбатдан ўтишини, шунингдек, Фарғона вилоятидаги барча шаҳар ва туман ИИБ бошлиқлари ва прокурорларига Адвокатлар палатаси мутассадилари иштирокида адвокатлар ҳуқуқларига доир қонун ҳужжатлари билан таништирувчи семинарлар (машғулот якунида тингловчилар томонидан ёзма иш топширишлари лозим) ташкиллаштирилишини талаб қилган.

Адвокатнинг бу талаби бир қарашда сал ғайритабиийроқ туюлгани боис бунга Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг муносабати билан ҳам қизиққанимизда Палатанинг Андижон ҳудудий бошқармаси маслаҳатчиси Зафар Валиев телефон орқали мазмунан қуйидагича жавоб берди:

“Тўла қўллаб-қувватлаймиз, фикри тўғри, ҳақиқатда ҳам шунақа семинар, йиғилишлар қилиб, Адвокатлар палатаси масъуллари иштирокида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларини бир қатор қонун ҳужжатлари — “Адвокатура тўғрисида”ги, “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонунлар, Президентимизнинг “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан таништириб қўйиш жоиз деб ҳисоблайман. Шу билан биргаликда бу адвокатимиз Мадрагимов Дилмуроджон билан содир бўлган ҳолатда нафақат бу адвокатнинг обрў-ҳурмати тўғрисида, балки Республикамизда фаолият юритаётган тўрт мингга яқин бошқа адвокатларнинг ҳам ҳурмати, нуфуси тўғрисида гап кетаяпти...”.

Биз адвокатга ўзини Фарғона вилоят ИИБ бошлиғини ўринбосари, тергов департаменти бошлиғи деб таништирган Азаматжон Козимов билан ҳам телефон орқали боғландик. Унинг ойдинлик киритишича, айни пайтда Фарғона шаҳри ИИОФМБ 4-сонли милиция бўлими бошлиғи А.Йўлчиевга нисбатан мазкур ҳолат бўйича хизмат текшируви бошланган. Хизмат текшируви қанча давом этиши мумкинлиги ҳақидаги саволимизга эса масъул ходим аввалига қонундаги муддат 10 кун эканлигини ва вазиятга қараб яна чўзилиши мумкинлигини айтган бўлса-да, аммо иш аслида бунча узоқ давом этмаслигига умид ҳам билдирди.

(Ахборот ҳамкоримиз Xabar.uz портали).

2020-02-27 17:53:35  |  2244 |   0     Нурбек Тошниёз (Норбек Тошниёзов)  | 

1 изоҳлар

Феврал 27, 2020  19:25

1.Элёрбек

Ассаломуалайкум Effect.Uz ахборот агентлигидан мухбир Элёр Тожибоевман мен билан боғланинг илтимос холат юзасидан суриштирув олиб борамиз 996056969



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация