ИҲТТ экспертлари гуруҳи коррупцияга қарши кураш натижаларини ўрганиш ва баҳолаш учун Ўзбекистонга келади



 
  Расм манбаси : "Advokat" журнали

17-21 декабрь кунлари Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) экспертларидан иборат катта гуруҳ Коррупцияга қарши кураш бўйича Истамбул ҳаракатлар режаси (2003) доирасида Ўзбекистон томонидан ИҲТТ тавсияларига риоя этилишини мониторинг қилишнинг тўртинчи раундини ўтказиш мақсадида расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Бу ҳақда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти сектор раҳбари Олег Лиманов Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасида ташкил қилинган “Коррупция – миллий хавфсизликка таҳдид” мавзусидаги давра суҳбати чоғида маълум қилди.

ИҲТТ экспертлари сўнгги уч йил давомида Ўзбекистонда олиб борилган коррупцияга қарши кураш чора-тадбирларининг амалий натижаларини бевосита ўрганиб, таҳлил қиладилар ва баҳолайдилар.

Маълумот учун, Ўзбекистон Коррупцияга қарши кураш бўйича Истамбул ҳаракатлар режасига 2010 йил март ойида аъзо бўлган. Мазкур Ҳаракат режасининг мақсади коррупцияга қарши миллий қонунчилик ва институтларни ушбу соҳадаги халқаро стандартларга мувофиқлаштиришда мамлакатларга кўмаклашишдир.

2010 йилдан буён Истамбул ҳаракатлар режаси доирасида Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш натижалари ИҲТТ томонидан уч марта мониторинг қилинган.

2018-12-07 13:00:38  |  2261 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация