Термизда она 8 яшар ўғлини 20 миллион сўмга сотаётганда қўлга олинди



 
  Расм манбаси : Delfi

Аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми билан “иш” очилган

Термизда 2-синфда ўқийдиган ўғлини 20 миллион сўмга сотаётган аёл қўлга олинди, дея хабар беради «UZ24».

2019 йилнинг 1 февраль куни термизлик Н.Н.  Зубайда (исмлар шартли) деган аёлнинг ўз ўғли Арслонбекни сотиш мақсади борлигини ва унинг ушбу ишлари қонунга хилоф эканлигини ва унга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йилнинг 2 февраль куни вилоят ИИБ ЖҚБ УЖҚКБ ходимлари томонидан Термиз тумани Алишер Навоий номидаги маҳалла ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида Зубайда ўғлини 20 миллион сўмга Н.Н.га сотаётган вақтида қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан, З.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

2019-02-20 15:18:47  |  1984 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация