Яқин қариндошлар ўртасида никоҳни тақиқлашнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилади



 
  Расм манбаси : Xabar.uz

Мақсад – ирсий касалликларнинг олдини олиш

2019 йилда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳа орқали ирсий касалликларнинг олдини олиш мақсадида яқин қариндошлар ўртасида никоҳни тақиқлаш масаласининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва бу борада тарғибот ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар масъул этиб тайинланган.

Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати – 2019 йил 1 июль, Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати – 2019 йил 1 август.

Эслатиб ўтамиз, бу Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 166-бандида назарда тутилган.

2019-02-13 11:16:43  |  2540 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация