Савдо-сотиқдаги қатор чеклов ва талаблар бекор қилинади



 
  Расм манбаси : Retailers.ua

Президентнинг “Савдони янада либераллаштириш ва товар бозорларида рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Ҳужжат билан 2019 йил 1 январдан:

улгуржи савдони амалга ошириш учун лицензиялар борлиги ҳақидаги талаб ва улгуржи савдо корхоналарини солиққа тортишнинг махсус тартиби;

акцизли товарларнинг айрим турлари ишлаб чиқарилиши ва реализация қилинишнинг амалдаги тартиби (автомобиллар, ўсимлик мойи, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ҳамда бошқалар);

жойга чиқиб савдо қилиш учун рухсатнома ҳужжатини бериш бўйича талаблар;

тадбиркорлик субъектлари контрагентлари билан муносабатларда келиб чиқадиган, муддати бўлган дебиторлик қарздорлиги учун санкциялар;

тадбиркорлик субъектларида келишувлар бўйича ички бозорда 15%лик олдиндан тўлов талаби;

томонлар ўртасида тузилган шартнома асосида тўлов шартларини ҳисобга олган ҳолда янги мева-сабзавот маҳсулоти экспортида 100 фоиз миқдорида олдиндан тўлов ҳақидаги талаб;

айрим турдаги товарларни экспорт қилиш бўйича чекловлар;

истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясини шартномада кўрсатилганидан кўпроқ истеъмол қилингани учун жарима санкциялари;

юқори ликвидли товарлар, хомашё ва материалларни биржа савдосига чиқариш жадвалларини шакллантириш ва уни Рақобат қўмитаси билан келиши амалдаги тартиби ва бошқаларни бекор қилиш мўлжалланмоқда.

Шунингдек, 2018 йил 1 октябрдан импорт бўйича олиб кирилган юқори ликвидли маҳсулот турлари, эгалари ўз хоҳишига кўра, ички бозорда, шу жумладан, биржа савдоларида чекловларсиз сотилиши мумкин.

Жорий йилнинг 1 октябридан Ўзбекистон Республикасидан жисмоний шахслар учун 5 минг АҚШ долларига тенг бўлган рухсат этилган валюта миқдори доирасида товарларни олиб чиқишга рухсат берилиши мумкин.

2018-09-27 18:25:52  |  2026 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация