Навоийлик тадбиркорни 300 миллион сўмга чув туширишди
Расм манбаси : Threatpost
Навоий шаҳрида 21 ноябрь куни Спитамен кўчасида яшовчи Ш.И. исмли фуқаро ундан алдов йўли билан 300 млн. сўм олиб, ваъдасини бажармай юрган фирибгар устидан ИИБга мурожаат қилди.
У ўз мурожаатида 2017 йил июль ойида Кармана туманида яшовчи А.А. унга вилоят бўйича яхна ичимлигининг дилерлигини олиб беришини айтиб, алдов йўли билан ундан 300 млн. сўм пулини олиб, берган ваъдасини бажармай юрганлигини маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида А.А. ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш