Хусусий қўриқлаш фирмалари фаолиятига рухсат берилади



 
  Расм манбаси : karaganda.salexy.kz

ИИВ «Қўриқлаш» бирлашмасининг монополияси барҳам топадиган бўлди

Ўзбекистонда яна хусусий қўриқлаш агентликлари пайдо бўлади. Бу президент қарори билан тасдиқланган, 2019 йилда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича “Йўл харитаси”да назарда тутилган.

Қарорда белгиланишича, 2019 йил январда хусусий қўриқлаш ташкилотлари фаолиятига рухсат бериш тўғрисида президент фармони лойиҳаси тайёрланиши ва қабул қилиниши белгиланган. Ҳужжат билан нодавлат ташкилотларнинг қўриқлаш фаолиятини лицензиялаш шартлари, қўриқлаш фаолияти тартиби, уларнинг ИИВ тузилмалари билан ҳамкорлиги, касб тайёргарлиги ва малака ошириш механизмлари каби жиҳатлар ҳам аниқлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда хусусий қўриқлаш агентликлари 2014 йилнинг 1 февралигача фаолият юритиб келган. Ўшандан буён мазкур фаолият Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Қўриқлаш» бирлашмасининг амалдаги монополиясига айлантирилган эди.

Аввалги хабарлар:

Ҳудудлар, жамоат хавфсизлиги фаолиятини ташкил этиш учун уч “орган” раҳбарлари ўртасида “тақсимланди”

Ҳокимлар ҳар куни ўзи масъул ҳудуддаги криминоген вазият билан шахсан танишишга мажбур

2018-12-26 12:25:36  |  2524 |   0  | 

1 изоҳлар

Апрел 13, 2024  14:34

1.Мансуржон

Куриклаш хизмати учун



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация