Сайёр қабулдан сўнг 42 та жиноят ва 20 та фуқаролик иши Бош прокуратурага чақиртирилди
Қабул жараёнида 21 нафар шахснинг мурожаати қаноатлантирилиб, қолган 104 таси Бош прокурорнинг шахсий назоратига олинди
Жорий йилнинг 25 март куни Тошкентда ўтказилган сайёр қабулларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори 125 нафар фуқарони қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тинглади.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, шунинг 74 таси суд масалалари, 15 таси прокуратура иш юритувига, 10 таси ички ишлар фаолиятига, 10 таси мажбурий ижро, 3 таси банклар, 2 таси иш билан таъминлаш, яна 2 таси қурилиш ва 9 таси бошқа масалаларга оид мурожаатлар бўлган.
Қабулда келиб тушган мурожаатлар юзасидан прокуратура идоралари томонидан жиноят ишлари бўйича 4 та суд қарорига нисбатан протест келтирилган, 2 нафар шахсга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чоралари ўзгартирилган.
Қабул жараёнида 21 нафар шахснинг мурожаати қаноатлантирилиб, қолган 104 таси шахсан Бош прокурор назоратига олинди.
Мурожаатлардан сўнг 42 та жиноят, 20 та фуқаролик, 8 та маъмурий ва 4 та иқтисодий иш Бош прокуратурага чақиртирилиб, ҳозирда ўрганилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бош прокурор Отабек Муродов мурожаат билан келганларнинг 90 фоизи суд органлари устидан арз қилгани ҳақида айтган эди.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш