Бухоролик йигит ўз севгилиси жонига қасд қилиб, 8 йилга қамалди



 
  Расм манбаси : Vzglyad.az

Бухоро вилоятининг Вобкент тумани Имомқозихон қишлоғида яшовчи Б. исмли йигит ҳамқишлоғи Н. исмли қиз билан бир-бирига кўнгил қўйган эди. Аммо қизнинг ота-онасида бу йигитни куёв қилишга майл йўқ эди. Бундан хабар топган йигит ғазабланиб, аламини қиздан олади. Ўзаро жанжал йигитнинг қиз кўксига пичоқ уриши билан якун топади.

– Ушбу жиноят ишига оид суд жараёнида судланувчи ушбу қотилликни амалга ошириш учун зимдан тайёргарлик кўргани маълум бўлди, – дейди Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти суди судьяси Завқий Қурбонов ЎзА мухбирига берган интервьюсида. – Қиз билан учрашиш учун йўлга чиқар экан, у ўзи билан пичоқ олади. Қизнинг ота-онаси уни бошқа кишига турмушга беришини ўйлаган йигитнинг кўзи қонга тўлганди. Йўл-йўлакай йигит қизнинг отасига қўнғироқ қилиб, шу куни бир воқеа содир бўлишини, унинг тафсилотлари ҳақида кечқурун хабар топишини билдиради. Бу ҳаракати билан у режалаштирган жиноятига ишора қилган.

Қиз деярли тўрт йил севишган йигитининг олдига келар экан, уни еру кўкка ишонмаган одамдан асло шубҳа қилмаган. Бироқ йигит учрашувга келган қизнинг чап қўлининг елка қисмига жами етти маротаба ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари етказган. Воқеа жойига қизнинг отаси томонидан юборилган тоғаси ва амакиси етиб келган.

Йигит қасддан одам ўлдириш жиноятини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олмай, ҳодиса жойидан яширинади.

Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти судининг ҳукмига кўра, судланувчи Б. Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

2018-09-14 15:55:43  |  2105 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация