Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш тартиби тасдиқланди



 
  Расм манбаси : Norma.uz

Турар жойни ижарага олиш шартномаси беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади

Ҳукумат қарори билан Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақида "Ҳуқуқий ахборот" канали маълум қилди.

Низомга мувофиқ, турар жойни ижарага олиш шартномаси беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади.

Турар жойни ажратиш ҳақидаги қарор ва ажратилаётган жойга кўчиб киришга асос бўлган ордер асосида ўн кунда ижара шартномаси тузилади.

Давлат уй-жойидан фойдаланганлик учун ижара ҳақи турар жой майдонидан келиб чиқиб, турар жойнинг 1 кв.м. учун Тошкент шаҳрида бир йилга энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи, бошқа вилоятларда 1 фоизи миқдорида белгиланади.

Ижара ҳақини тўлаш муддати шартномада кўрсатилмаган бўлса, у ҳар ойда тўланади.​​

2019-02-27 11:54:00  |  2623 |   0  | 

1 изоҳлар

Июль 26, 2023  22:41

1.Хилола

5 йил муддат тугагандан кейин яна давлатга кайтариш керакми конунда шунака жойи борми



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация