Азиз Сатторов: Форумдан сўнг қонунчилигимизда ижобий ўзгаришлар бўлади, деган умиддаман



 
  Расм манбаси : "Advokat" журнали

Азиз Сатторов,

«Reliable Lawyer» адвокатлик фирмасининг бошқарувчи ҳамкори:

Tashkent Law Spring халқаро форуми бизга ҳам маҳаллий, ҳам халқаро қонунчилик имкониятлари билан танишиш учун катта имкониятдир. Биз ушбу кенг кўламли анжумандан янги ғоялар, илғор мақсадлар ва дадил ташаббуслар кутмоқдамиз. Бу майдон долзарб масалаларни муҳокама қилиш, конструктив мулоқот олиб бориш учун платформа бўлиб хизмат қилади.

Ўйлайманки, биз Ўзбекистонда мазкур соҳада мавжуд оғриқли саволларни муҳокамага кўтариб чиқиб, форум якунларига кўра муайян ижобий ўзгаришлар бўлишига эришамиз, зеро бу қонунчилигимизнинг такомиллашувига хизмат қилган бўлур эди. Адвокат сифатида мен учун энг муҳими эса, бу янада сифатли ва малакали юридик хизматлар кўрсатиш, хизматлар кўламини кенгайтириш масаласидир. Халқаро миқёсда бу қандай амалга оширилишини билиш, тажриба алмашиш ва уларнинг фаолиятини яқиндан ўрганиб, орттирган билимларимни келгусида одил судловни амалга ошириш, инсон ҳуқуқлари ва адвокатура институтини ҳимоя қилишда татбиқ этиш ниятидаман.

Биз Ўзбекистонда асосан процессуал қонунчилик бузилиши ҳоллари билан тўқнашамиз. Албатта, мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан норматив-ҳуқуқий соҳаларда қатор ўзгаришлар юз бермоқда. Жиноят ишларида оқлов ҳукмлари кўпая бошланини кўриб турибмиз. Шундай бўлса-да, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига янада эътиборли бўлишимиз керак, зеро, бу юриспруденциянинг пойдеворидир.

2019-04-25 11:32:43  |  2527 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация