Зангиотадаги аёллар манзил-колониясидан 17 нафар маҳкума озод қилинди



 
  Расм манбаси : wcu.uz

Шунингдек, жазони ижро этиш муассасасида сақланаётган 22 маҳкума енгил тартибли манзил-колонияга ўтказилди

Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ҳамда Жиноят ишлари бўйича Зангиота тумани суди томонидан Зангиотадаги аёллар жазони ижро этиш муассасаси ва манзил-колонияда сайёр суд мажлислари ўтказилди.

5 нафар жазо ўтаётган аёлнинг иши Олий суд томонидан назорат тартибида кўриб чиқилиб, уларнинг содир этган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, ахлоқан тузалиш йўлига ўтганлиги ҳамда жазонинг асосий қисмини ўтаганлиги ҳисобга олиниб, жазодан озод қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Зангиота туман суди томонидан 5 нафар аёл жазони ижро этиш муассасасидан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Шунингдек, ахлоқ тузатиш иши жазосини озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш ҳақидаги суд қарорлари бекор қилиниб, 2 нафар аёл оиласи бағрига қайтарилди.

Бундан ташқари, манзил-колонияда жазо ўтаётган 5 нафар аёл жазодан озод қилинди.

Наврўз юртимизга кириб келаётган паллада 17 нафар аёл бу қутлуғ айёмни оиласи бағрида кутиб олиш бахтига муяссар бўлди.

Бундан ташқари, яна 22 нафар аёл жазони ижро этиш муассасасидан манзил-колонияга ўтказилди.

2019-03-20 16:55:55  |  3232 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация