Ўзбекистонда дарахтларни кесишнинг қонуний тартиби белгиланди



 
  Расм манбаси : uznews.uz

Кесилаётган дарахт учун, унинг ёғоч сифатидаги қадр-қимматига қараб тўлов қилинади

Ҳукумат қарори билан Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш, кесиш ҳамда дарахтларни хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.

Низом билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш, буташ, кесиш, шу жумладан, санитария мақсадида кесиш ҳамда дарахтларни хатловдан ўтказиш тартиби белгиланди.

Дарахтлар ва буталарни экиш уларнинг турлари, иқлим шароитига мослашувчанлигига, ер ости сувларининг яқинлиги, ернинг шўрланиш даражаси ҳамда суғориш тизими мавжудлигига қараб амалга оширилади.

2019 йил мартгача давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерлардаги дарахтларни хатловдан ўтказиш бўйича методик қўлланма ишлаб чиқилади ҳамда 2019 йил июнь ойигача давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерлардаги дарахтлар тўлиқ хатловдан ўтказилади.

Дарахтларни хатловдан ўтказиш ҳар 5 йилда бир марта ўтказилади. Хатловни ўтказиш учун ҳар бир ҳудудда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари қабул қилинади. Хатлов ўтказишда 100 ёшдан ошган дарахтлар аниқланса, уларни табиат ёдгорликлари сифатида муҳофазага олиш учун алоҳида реестр юритилади.

Санитар мақсадида дарахтлар ва буталарнинг шохлари:

қуриётган ёки қуриб қолган;

бетартиб ўсиши натижасида ҳовли, кўча ва бошқа жамоат жойларининг кўринишини бузиб турган;

касалланган;

турли инфратузилмалар фаолиятига халақит бераётган;

шамол, қор ёки бошқа табиий жараёнлар таъсирида синиши натижасида одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳамда мол-мулкига хавф солаётган ҳолатларда кесилади.

Дарахтлар ва буталарни кесиш, шу жумладан, санитария мақсадида кесиш ишлари маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Ободонлаштириш бошқармалари ёки ушбу турдаги хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар томонидан тўлов эвазига амалга оширилади.

Дарахтлар ва буталарнинг юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари томонидан кесилиши қуйида келтирилган тўловлар асосида амалга оширилади:

2019-01-19 18:19:46  |  2704 |   0  | 

2 изоҳлар

Март 03, 2024  16:54

1.Хидиров Эшқобил

Ўз уйим , участкамдаги ва атрофидаги дарахтларни зарурат бўлганда кесиш , жойига бошқа кўчат ўтқазиш , ёки умуман кесиб ташлашга ғаққим борми ?

Ёнимиздаги Фермер 8та ахолига тегишли 2000га якин дарахтларни кестириб ташламокчи бу борада ёрдам беришингизни сурайман!



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация