Иқтисодий низоларнинг судда кўрилиши 56,7 фоизга камайди



 
  Расм манбаси : 

Жорий йилнинг 3 ойи давомида иқтисодий судларда 46 мингта иш кўрилган. Аксарияти – контрактация, маҳсулот етказиб бериш ва коммунал хизмат кўрсатиш билан боғлиқ низолар  

2019 йилнинг I чорагида иқтисодий судлар томонидан 46 мингта иш кўриб чиқилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 56,7 фоизга камдир. Даъвогарлар фойдасига 2,3 трлн сўм ундирилган.

Олий суд матбуот хизмати қуйидаги статистикани келтирди:

28 742 та иш бевосита жойларда, сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган;

1 065 та иш видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқилган, натижада жараён тарафларининг 714,1 млн сўм миқдоридаги маблағлари тежаб қолинган;

7 405 та иш кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишга оид бўлиб, улар фойдасига 247,6 млрд сўм ундириб берилган;

Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан назорат тартибида 144 та шикоят ва протестлар кўриб чиқилган: қуйи судларнинг 83 та қарори бекор қилинган, 29 та суд қарорлари ўзгартирилган.

Энг кўп иқтисодий ишлар Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Сурхондарё ва Андижон вилоятлари иқтисодий судлари томонидан кўриб, ҳал этилган. Кўрилган ишларнинг асосий қисмини контрактация, маҳсулот етказиб бериш ва коммунал хизмат кўрсатиш шартномаларидан келиб чиқадиган низолар бўйича ишлар ташкил этади.

2019-04-17 17:49:45  |  2021 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация