Шахснинг судланганлик ҳолати қачон тугалланади?
Адлия вазирлиги ойдинлик киритди
Ўзбекистонда Адлия вазирлиги телеграм-канали орқали, шахснинг судланганлик ҳолати қачон тугалланиши ҳақида маълумот берди.
Бундай ҳолатлар:
шартли ҳукм қилинганларга нисбатан – синов муддати тугаган кундан бошлаб;
мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач;
жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин бир йил ўтгач;
озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин – икки йил ўтгач;
беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – тўрт йил ўтгач;
беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – етти йил ўтгач;
ўн йилдан ортиқ, лекин ўн беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – ўн йил ўтгач.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш