Маҳкумлар учун касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ташкил этилади



 
  Расм манбаси : Norma.uz

Умумтаълим мактабларининг колониялардаги филиаллари – Халқ таълими вазирлигига, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари эса Меҳнат вазирлигига бўйсунади

Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил 16 апрелда «Озодликдан маҳрум этилган шахслар учун умумий таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 318-сонли қарор қабул қилди.

Жиноят-ижроия кодексининг 7-моддасига мувофиқ, маҳкумни ахлоқан тузатишнинг асосий воситаларига умумий ва ҳунар таълими, касб тайёргарлиги ҳам киради, дея эслатади Norma.

ИИВ ЖИЭББнинг жазони ижро этиш муассасаларида умумтаълим мактабларининг 6 та филиали фаолият кўрсатмоқда. Улар тегишли туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига бўйсунади. Қарор билан, уларда ўқувчи маҳкумлар сонидан қатъи назар синфлар очишга рухсат этилган.

Бундан ташқари, колониялар ҳудудида жойлашган 4 та касб-ҳунар таълими маркази касб-ҳунарга ўқитиш марказларига айлантириладиган бўлди. Меҳнат вазирлиги тасарруфига ўтказиладиган ушбу марказлар маҳкумларни тарбиялаш, ўқитиш ва касбга тайёрлаш билан шуғулланади. Касб-ҳунарга қисқа муддатли тайёрлаш касбларининг рўйхати бир ой муддатда ишлаб чиқилиб, тасдиқланади. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ўқитиш жараёнига замонавий ахборот-коммуникация ва инновация технологиялари жорий этилади.

Келгусида пробация хизмати назорати остидаги шахслар, яъни озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога маҳкум этилганлар, шартли ҳукм қилинганлар ва жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинганлар ҳам ўқитила бошланади. 2 ой муддатда тегишли таклифлар киритилиши керак.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2019 йил 17 апрелдан кучга кирди.

2019-04-22 17:33:26  |  2208 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация