Судларда давлат божи ва тўловларни ҳисобга олиш ва тўлашнинг ягона электрон тизими яратилади



 
  Расм манбаси : zakon-auto.ru

Президент қарорида тизимни 1 мартдан жорий этиш белгиланган

2019 йил 1 мартдан бошлаб жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича судларда ҳамда маъмурий ва иқтисодий судларда фуқаролар томонидан амалга ошириладиган барча тўловларни, шу жумладан, давлат божини ҳисобга олиш ва тўлашнинг ягона электрон тизими жорий этилади.

Шунингдек, иқтисодий судда низоларни ҳал қилиш усули сифатида судгача мажлис ўтказиш имконини берувчи тартиб жорий этилади.

Мазкур чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.​

2019-02-06 18:17:45  |  2323 |   0  | 

1 изоҳлар

Сентябрь 03, 2024  15:09

1.ЖАМШЕД

ИЛТИМОС МЕНГА МОДИЙ ЕРДАМ КЕРАК



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация