Банк-молия ва божхона қонунчилиги янги қоидалар билан тўлдирилади



 
  Расм манбаси : Businessman.ru

2018 йил 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида “Иқтисодий муносабатлар ва тадбиркорлик ривожлантирилишига қаратилган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 30 август куни қабул қилинган мазкур Қонуннинг мақсади иқтисодий муносабатлар ва тадбиркорлик фаолиятини тартибга соладиган қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришдан иборат. 

Жумладан, Қонунда “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига банклар томонидан микроқарз бериш нормасини мустаҳкамловчи қўшимча киритиш назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, “Микромолиялаш тўғрисида”ги ва “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари янги норма билан тўлдирилмоқда. Унга кўра, микромолиявий хизматлар кўрсатиш шартномалари бўйича йиллик қарз миқдорининг ярмидан кўпини ташкил этадиган суммада фоизлар ҳисоблаш, воситачилик ҳақлари ва неустойка (жарима, пеня) ундириш, жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллаш тақиқланади.

Шунингдек, лицензия талаб қиладиган фаолият турлари тоифасидан айрим фаолият турларини ҳамда тегишли лицензияланадиган фаолият турлари номларининг бир қисмини чиқариб ташлаш назарда тутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 275-моддаси янги қоидалар билан тўлдирилмоқда. Уларга мувофиқ декларант божхона расмийлаштируви бўйича операцияларни бажариш учун божхона назорати зонасига кириш, божхона масалалари бўйича божхона органларидан ахборот ва маслаҳатлар олиш, товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини божхона ҳудудидан олиб чиқиш нияти тўғрисида божхона органларини хабардор қилиш, дастлабки операциялар амалга оширилаётганда божхона мақсадлари учун зарур бўладиган ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш, декларацияланадиган товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини божхона омборларига божхона назорати остида жойлаштириш ҳуқуқига эга бўлади.

Шу билан бирга, вакил қилган шахс олдидаги мажбуриятни таъминлаш мақсадида божхона брокерининг декларант ёки ваколатли шахс олдидаги ўз фуқаролик жавобгарлигини энг кам ойлик иш ҳақининг минг баравари миқдорида суғурталаш мажбурияти мустаҳкамланмоқда, чунки назарда тутилган мажбуриятларнинг йўқлиги божхона брокерлари хизматларидан фойдаланишга қарор қилган иштирокчи декларантлар учун хавф пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

2018-09-12 14:33:55  |  2348 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация