Адлия вазирлиги USAID билан ҳамкорликда суд-ҳуқуқ ислоҳотига доир дастурни амалга оширади



 
  Расм манбаси : Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Дастур уч йил муддатни қамраб олган бўлиб, қиймати 10 миллион АҚШ долларидан ортиқдир

26 февраль куни Тошкентда АҚШ Халқаро ривожланиш бўйича агентлиги (USAID)нинг Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ ислоҳотига доир дастури тақдимоти ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Тадбирда адлия вазири Русланбек Давлетов, USAID ва бошқа халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этди.

USAID’нинг Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ ислоҳотига доир дастурининг амалга оширилиши ўтган йилнинг 8 июнида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва USAID ўртасида имзоланган ўзаро англашув меморандумида кўзда тутилган. Дастур уч йил муддатни қамраб олган бўлиб, қиймати 10 миллион АҚШ долларидан ортиқдир.

USAID’нинг Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳотига доир дастури Адлия вазирлиги ҳамда турли давлат органлари ва ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда амалга оширилади. Мазкур дастур 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий мақсадларга эришишга янгича туртки бўлади. Хусусан, юристлар малакасини ошириш бўйича янги имкониятлар яратилади, қўшма тадқиқотлар ўтказиш, кутубхоналар, онлайн-таълим ва тадқиқот ресурслари имкониятларини кенгайтириш мақсадида АҚШ университетлари билан шериклик муносабатлари ўрнатилади.

2019-02-27 11:40:19  |  2096 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация