“Юридик ёрдам” ахборот тизими ишга туширилди
“Юридик ёрдам” ахборот тизими (http://e-advokat.uz) ишга туширилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбаева ўз телеграм-каналида маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2022 йил 30 майдаги 263-сонли қарорига мувофиқ, мазкур тизим “фуқароларга юридик ёрдам кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш, адвокатура соҳасини судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа давлат органлари фаолияти билан интеграция қилишни назарда тутади.
Ўринбаевага кўра, ҳозирда тизимда адвокатлар учун қуйидаги имкониятлар яратилган:
– малака имтиҳонини топшириш учун электрон тартибда мурожаат қилиш ва имтиҳон жараёнини кузатиб бориш;
– шахсий электрон кабинетни яратиш ва у орқали электрон адвокат ордерини расмийлаштириш, давлат органлари ва ташкилотларига адвокатлик сўровларини жўнатиш ва аризалар бериш.
Фуқаролар эса ахборот тизими орқали адвокатлар, уларнинг мақоми ҳақидаги маълумотлар олиши; адвокат рейтингини аниқлаши, адвокатнинг фаолиятини баҳолаши ва адвокат ҳақида ўз фикрларини изоҳ тариқасида ёзиб қолдириши; адвокатура соҳасига оид қонунчилик ҳужжатлари, янгиликлар, статистик маълумотлар билан танишиши мумкинлиги айтилмоқда.
PS: “Advokat” журнали таҳририяти ушбу тизимдан фойдаланган адвокатлардан унинг техник ва ташкилий имкониятлари, нуқсон-камчиликлари хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришларини сўрайди.
18 изоҳлар
1.Садирдинов Жололдин
Банкдан залог автомашина куйиб кредит олганман карзимни тулаб борябман , колдик пенясини руками килиб машиниани олиб кетишмокчи шуни канай йул тутсак
2.Адвокат Усмонхон Салохиддинов
Ўша манзилда адвокатнинг шахсий маълумотлари ҳам нотўғри киритилган. Уларни тартибга келтириш керак ёки бу ҳуқуқни адвокатни ўзи орқали тузутиш керак. Баъзи адвокатлар тўғрисида эса умуман маълумотлар мавжуд эмас.. Бу ҳолатда адвокат қандай қилиб янги шаклдаги ордерни расмийлаштира олади? "Эгри туриб,тўғри сўзла"- деган нақлдан келиб чиқиб? айтиш жоиз-rb, бу адвокатлар ишини анча енгиллаштиради.!
3.Тохир
Гувохнома раками ва санаси эски нотугри киритилган. Янги гувохнома олганимизга анча йил булган. Гувохнома билан электрон ордердаги гувохнома раками ва санаси тугри келмаса кандай килиб ишда катнашамиз
4.AR MADRAXIMOV
Tanishib chiqdim. Juda ko’p xato va kamchiliklar mavjud. Ma’lumotlar umuman noto’g’ri ko’rsatilgan (xatoki bazaviy narsalar - mening familiyam va qabul qiladigan shahar noto’g’ri yozilgan). Rasmlar pasport tizimidan olingan va bu eski ko’p yillik rasmlar bo’lib hozirgi holatni ko‘rsatmasdan turibti. Reyting tizimi tushunilarsiz bo’lib, qaysi tamoyillarga asoslanib shakillantirilishi aniq emas.
5.Турсунов Муродулла
Баъзи адвокатлар хақидаги маълумотлар эскирган. Хозирги кунда адвокатлик амалиёти билан шуғулланмаётган бошқа ишга ўтган хуқуқшунослар хам адвокат сифатида қайд этилган. Масалан, мени телефон рақамим нотўғри киритилган, А. Бойбилов тахминан бир йилдан буён судья, И. Шоназаров эса ИИИда ишлаб келмоқда, лекин сайтда адвокат сифатида қайд этилган
6.Усманов Эркинжон Абдураимович
Фаолият турлари булимида 2 та тур яъни маъмурий ва жиноят ишлари ва фукаролик ва иктисодий ишлар буйича белгилаш шартлари курсатилган. Айрим адвокатлар туртала турдаги соха буйича фаолият олиб боради. Шунинг учун 3 турлар "умумий" фаолият киртилиш лозим.
7.Адвокат Усмонхон Салохиддинов
Юридик. Уз даги e-advokat.uz сайти бўйича: Мен бу манзил билан танишиб чиқдим. Хатолар ва камчиликлар жуда кўп. Адвокатни тавсифномасини рейтингини, меҳнат дафтарчаси маълумотларини бунга кераги йўқ. Адвокат билан учрашиш,ундан юридик ёрдам сўраш учун уни барча шахсий маълумотларини билиш шарт эмас, адвокат билан ҳимоя остидаги шахс ўртасида тузилган шартнома ҳам сир сақланиши лозим, уни контракт сифатида бу сайтга киритишни кераги йўқ. Адвокатнинг шахсий м аълумотлари дахлсизлиги қонун билан қўриқланади. Бу тизимда керак бўладиган маълумотлар унинг манзиллари, телефон рақами, электрон ва ижтиоий манзиллари, фаолият юритиш йўналиши, тажрибаси (қачондан адвокатлик фаолиятини бошлаганини кўрсатиш етарли). Адвокат рейтинги масаласида мухлислар баҳолашлари лозим. Адвокатни фаолият юритиш доираси (ҳудудни)ни кўрсатиш ҳам ножоиз,чунончи адвокатлар бутун Ўзбекистон бўйича адвокатлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин. Айрим масалаларда адвокатни фаолият доираси кенглигини кўрсатиш мумкин. Масалан Хориж давлати томонидан унга берилган сертификат,лицензи ёки ўзга турдаги рухсатнома, ёки махсус бир соҳа (фуқаролик,иқтисодий,маъмурий, жиноий халқаро муносабатлар, халқаро арбитражларда иштирок этиш каби)бўйича тажрибаси. Агарда адлия вазирлиги мазкур сатйтга масъул бўлса, унда бошқа хориж давлатларда адвокатлик фаолияти билан шуғулланадиган адвокатларнии ўзлари аниқлаб сайтга маълумот тариқасида киритишлари лозим. Адвокатлик фаолиятини рақамли электрон бошқаришни ташкил қилиш, авваламбор ҳар бир адвокат учун махсус Webcait юргизишни тақозо этади. Энди сайтдаги электрон адвокатлик ордери масаласига келсак; Жуда савиясиз тузилган. дизайн йўқ. маълумотлар палама партиш , ҳаттоки адвокатни исми фамилияси ҳам но- тўғри юритилган. адвокатлик ордерини электрон тартибда юбориш,QR код билан тасдиқлаш ва юбориш. Адвокатлар сўровларини юборилиши, уни қабул бўлиши, ижроси назорати тў0рисидаги маълумотлар киритилиши лозим. Адвокат мурожаати қонун билан қўриқланганлиги учун унга нисбатан мансабдор шахсларининг муносабатини ўрганиш худди шу манзил орқали амалга оширилиши лозим. Адвокатлар тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш учун бу вебсайт Адвокатлар палатаси билан бирга унинг махсус калити орқали амалга тадбиқ этилиши лозим. Сайтда адвокат учун кераксиз маълумотларни ва адвокатнинг фаолиятига аралашмасликни таъминлаш учун бошқа маълумотларни фақат адвокат розилиги билан киритилиши лозим. Ҳаттоки адвокат иши натижаси ҳам у манфаатларини ҳимоя қилган шахснинг расмий розилиги билан очиқланиши мумкин. Адвокат сири, ҳимоя остидаги шахс маълумотлари ва у ҳақдаги маълумотлардан ҳам жамланади. Тошкент 11.01.2023й.
8.адвокат Жўрабоев Озод
Узоқ кутилган тизим нега автомат ишламайди, биз тизимга мехнат дафтарчаси ва дипломимизни киритишимиз керак экан, шу тизимга хам солиқ тўловчиларни қанчадир пули кетган бўлса керак, ахир мехнат дафтарчани my.mehnat.uz дан, дипломни my.edu.uz дан интеграция қилиб тизимни ўзи олса бўладику, буни бажариш жуда осонку.....
Изоҳ қолдириш