Жинсий тажовузкор ва бошқа хавфли жиноятчиларнинг ДНК намуналари йиғилади – қонун лойиҳаси



 
  Расм манбаси : AiF

“База”га биоматериал топшириш – ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва ҳарбий хизматчилар учун ҳам мажбурий бўлиши белгиланмоқда

Ўзбекистонда ДНК маълумотлари базасини яратиш режалаштирилмоқда. Шахснинг жинсий эркинлигига қарши, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган шахслар мажбурий тартибда геном рўйхатидан ўтказилади. Бу жамоатчилик муҳокамасига қўйилган янги қонун лойиҳасида назарда тутилган.

ДНК (геном маълумотлар) миллий маълумотлар базаси одам ўлдириш, номусга тегиш, террористик актлар каби жиноятларни фош этиш; шахси аниқланмаган мурдаларнинг шахсини аниқлаш; биологик оталик ва қариндошликни исботлаш каби ишларнинг самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

Қуйидагилар мажбурий геном рўйхатидан ўтказилади:

шахснинг жинсий эркинлигига қарши, шунингдек бошқа оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган Ўзбекистон фуқаролари, хориж фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

терговга қадар текширувда, тергов пайтида ва суд жараёнида олинган биологик материаллар;

бедарак йўқолган кишиларнинг биологик қариндошларига тегишли биологик материаллар;

ҳарбий хизматга чақирилган, ички ишлар органларида, ДХХ, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, прокуратура органларида хизмат ўтаётган шахслар ҳамда касби инсон ҳаёти учун хавф соладиган Ўзбекистон фуқаролари (Уларнинг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан шакллантирилади) ;

шахси аниқланмаган жасадлар (тана қолдиқлари).

Муайян тўлов эвазига оддий фуқаролар ҳам ўз геном маълумотларини миллий маълумотлар базасида рўйхатга қўйиши мумкин.

2019-03-31 16:33:37  |  2207 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация